Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади
14 феврал 2024, 17:54

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Ердан пахта ҳосили учун фойдаланадиган кластерларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади. Ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошса, 2025 йилда пулнинг қолган 30 фоизи берилади. Бу ҳақда президент қарори чиқди.

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ бўлди
14 феврал 2024, 16:44

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ бўлди

Юнусобод туманида Cobalt 89-сонли электробусга тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, электробус йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳартрансхизмат».

Депутатлар йўл ҳаракати билан боғлиқ яна бир қонун лойиҳасини қабул қилмади
14 феврал 2024, 16:40

Депутатлар йўл ҳаракати билан боғлиқ яна бир қонун лойиҳасини қабул қилмади

Депутатлар кичик қувватдаги электр двигателли транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш, уй ҳайвонларини йўл минтақасида қаровсиз қолдирганлик ва чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликлар кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилишмади. Қонун муҳокамаси тафсилоти.

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши пиёз ҳосилига таъсир қилиши мумкин — EastFruit
14 феврал 2024, 16:01

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши пиёз ҳосилига таъсир қилиши мумкин — EastFruit

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши жанубий ҳудудларда йиғиб олинадиган эрта пиёз ҳосили, шунингдек, карам ва сабзиларнинг ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея таъкидламоқда EastFruit экспертлари. Бундан ташқари, донли мевалар ва ёнғоқлар ҳосилининг бир қисми ҳам хавф остида қолиши эҳтимоли бор.

Когон тумани прокурори 90 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда
14 феврал 2024, 15:50

Когон тумани прокурори 90 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда

Бухоро вилояти Когон тумани прокурори қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик бериш эвазига 90 минг доллар олгани ва ДХХ ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.

Жамшид Бозорбоев Хўжаобод тумани ҳокими бўлди
14 феврал 2024, 14:32

Жамшид Бозорбоев Хўжаобод тумани ҳокими бўлди

Андижоннинг Хўжаобод туманига Жамшид Бозорбоев ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги чегара пости очилади
14 феврал 2024, 14:14

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги чегара пости очилади

Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.

Банкларга иқтисодий санкциялар хавфи туфайли мижозга ҳисобварақ очишни рад этиш ҳуқуқи берилиши мумкин
14 феврал 2024, 12:57

Банкларга иқтисодий санкциялар хавфи туфайли мижозга ҳисобварақ очишни рад этиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан банкларга иқтисодий санкциялар хавфи мавжуд бўлган тақдирда, мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Учқўрғон ва Олтинкўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди
14 феврал 2024, 11:47

Учқўрғон ва Олтинкўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Отавуллахон Расулов Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига, Муҳаммад Ҳайдаров Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.

Жиззахда 42 туп дарахт кесган фермер хўжалиги ходимига жиноят иши очилди
14 феврал 2024, 11:09

Жиззахда 42 туп дарахт кесган фермер хўжалиги ходимига жиноят иши очилди

Пахтакор туманида фермер хўжалиги ходими 42 туп қайрағочни ноқонуний кесиб кетгани аниқланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 224 млн сўмлик зарар етди. Фуқарога нисбатан жиноят иши очилди.

Фото: Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станцияси учун 73 турбина ўрнатилди
14 феврал 2024, 10:55

Фото: Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станцияси учун 73 турбина ўрнатилди

Бухоро вилоятида қурилаётган 2 та шамол электр станциясига 73 турбина ўрнатиб бўлинди. Уларнинг баландлиги 100 м, парракларининг ҳар бири 84 метр. Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси лойиҳа доирасида яна 85 та турбина ўрнатади. Энергетика вазирлиги турбиналарнинг суратларини тақдим қилди.

Иссиқлик тарифлари жорий иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади — Veolia Energy Tashkent
14 феврал 2024, 10:33

Иссиқлик тарифлари жорий иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади — Veolia Energy Tashkent

Veolia Energy Tashkent Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи жорий иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилишини маълум қилди. Нархлар 15 фоизга оширилиши кутилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди
14 феврал 2024, 10:08

Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди

Салкам 2 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Гулнора Аҳмедова эгаллади.

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш маркази раҳбари лавозимидан кетди
14 феврал 2024, 09:40

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш маркази раҳбари лавозимидан кетди

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. У бу лавозимга ўтган йилнинг июнь ойида тайинланганди. Марказ апрель ойида ташкил этилган.

АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
14 феврал 2024, 01:11

АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга 95 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ҳужжат энди республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилади. Палата спикери Майк Жонсон аллақачон лойиҳани овозга қўймаслигини айтиб улгурди.

Ҳар бешинчи кўчиб юрувчи жонзот тури йўқолиш хавфи остида — БМТ
14 феврал 2024, 00:52

Ҳар бешинчи кўчиб юрувчи жонзот тури йўқолиш хавфи остида — БМТ

Ҳайвонлар миграцияси сайёрадаги энг мураккаб экотизимларни сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди, аммо одамлар ва иқлим ўзгариши туфайли ҳар бешинчи кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида, дейилади БМТ ҳисоботида.

Тошкентда аҳоли учун иссиқлик тарифларини ошириш таклиф қилинмоқда
14 феврал 2024, 00:09

Тошкентда аҳоли учун иссиқлик тарифларини ошириш таклиф қилинмоқда

Veolia Energy Tashkent компанияси кенгашга Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифини 15 фоизга оширишни таклиф қилди. Корхона раҳбарининг айтишича, ҳозирда шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди, қолгани эса шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади.

Ўзбекистонда гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 315 млн доллар йўналтирилади
13 феврал 2024, 23:29

Ўзбекистонда гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 315 млн доллар йўналтирилади

Гўшт, сут ва тухум етиштиришни кўпайтиришга 315 млн доллар ажратилади, маблағ чорва комплексини ташкил этиш, қорамол олиш ва омухта-ем чиқариш учун берилади. Президент беларуслик ҳамкорлар билан 200 млн долларлик сут ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

«Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда» — президент
13 феврал 2024, 22:15

«Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда» — президент

Бош режалар йўқлиги сабабли Ўзбекистонда айрим шаҳар ва қишлоқлар фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига, қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда, деди президент. У урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Пойтахт ҳавоси ифлосланишида мазутнинг заррача «айби» йўқ — Энергетика вазирлиги
13 феврал 2024, 21:35

Пойтахт ҳавоси ифлосланишида мазутнинг заррача «айби» йўқ — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги иссиқлик станциялари ва иссиқлик марказлари мазутдан фойдаланишининг Тошкентдаги ҳаво ифлосланиши билан боғлиқлигини рад этди. Вазирлик Тошкент ИЭСда (ТошГРЭС) белгиланган техник кўрсаткичларга мос келадиган фильтрлар ўрнатилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг