Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023−2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар қилди.

Қайд этилишича, ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2024 йил 8 февралдаги 97-сессиясида «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан хизмат кўрсатувчи кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15 фоиз ўсиб, 2019 йилдан бери амалда бўлган 91 960 сўм/Гкал ўрнига 105 754 сўм/Гкални ташкил этади. Бунда нархлар қуйидагича ўзгаради:

veolia energy tashkent, иссиқ сув, иссиқлик таъминоти

Компаниянинг маълум қилишича, янги тарифлар 2023−2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли Қарорининг 95-бандига мувофиқ, истеъмолчи иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун аванс тўловларини (олдиндан тўловларни) амалга оширганда, етказиб берувчи (Veolia Energy Tashkent) тўлов вақтида амал қилган тарифлар бўйича (аванс тўловлари муддати учун, лекин 12 ойдан ошмаган) ҳисоб-китоб қилади.

Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунига кўра, юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари 1,5 бараварга, бюджет муассасалари учун эса 1,6 баробарга ошганди. Ўшанда аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолганди, Veolia Energy компаниясининг иссиқлик таъминоти учун базавий тарифи 67,3 фоизга — 664 465 сўмга ошган.

Пойтахт бюджети барча харажатларининг тўртдан бир қисми аҳоли учун пасайтирилган тарифлардан фойдаланиш натижасида иссиқлик таъминоти корхоналарининг йўқотишларини қоплашга йўналтирилади. 2024 йилда бунинг учун 1,97 триллион сўм йўналтириш режалаштирилган, бу 2023 йил прогнозидан (1,6 триллион сўм) 22,8 фоизга кўп.