Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисига «ҳайфсан» берилди
11 март 2022, 16:01

Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисига «ҳайфсан» берилди

Президент жума кунги видеоселектор йиғилишида дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётгани учун Фармацевтика агентлиги директори Сардор Кариевга «ҳайфсан» берди. Унинг икки ўринбосари Дилшод Акбаров ва Алишер Темиров эса ишдан бўшатилиши айтилди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. Хуснутдин Хасилов ҳам «ҳайфсан» олди.

Ўзбекистон Cotton Campaign бойкотининг бекор қилинганини олқишлади
11 март 2022, 15:35

Ўзбекистон Cotton Campaign бойкотининг бекор қилинганини олқишлади

Ўзбекистон ҳукумати Cotton Campaign коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлади. Президент матбуот котиби бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмаслиги ва бундан буён ҳам қатъий давом этишини таъкидлади, Сенат раиси эса буни «тарихий воқеа» деб атади.

«Самарқанд-Жума» автобекатини «разборка» йўли билан эгалламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
11 март 2022, 15:04

«Самарқанд-Жума» автобекатини «разборка» йўли билан эгалламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманида ўзаро келишмовчиликларни «разборка» йўли билан ҳал қилмоқчи бўлган шаҳслар қўлга олинди. Ушбу гуруҳларга раҳбарлик қилган ва фаол иштирок этган шахсларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Россия икки йилдан сўнг Ўзбекистонга парвозлар учун қўйилган чекловларни бекор қилди
11 март 2022, 14:36

Россия икки йилдан сўнг Ўзбекистонга парвозлар учун қўйилган чекловларни бекор қилди

«Росавиация» икки йил аввал Ўзбекистон ва яна еттита давлатга парвозлар учун коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган чекловларни бекор қилди.

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди
11 март 2022, 14:33

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўринбосарлари сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини имзоладилар. У 20 та тадбир, жумладан, Россия ва Ўзбекистон туризм йилини ўтказиш ва «Буюк ипак йўли» трансчегаравий сайёҳлик йўналишини ишга туширишни ўз ичига олади.

Дам олиш кунлари ёмғирли ва салқин бўлади
11 март 2022, 12:49

Дам олиш кунлари ёмғирли ва салқин бўлади

Ўзбекистонда келаси ҳафтанинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик бўладиган беқарор об-ҳаво давом этади. Бундай об-ҳаво атмосферада жуда фаол жанубий фронтал зоналар мавжудлиги ҳисобига, республика ҳудудига доимий равишда нам булутли массивлар кириб келиши билан боғлиқ, дея тушинтиради Ўзгидромет.

Туркиянинг Odaş Enerji CA компанияси Хоразм вилоятида янги ИЭСни қуриб, ишга туширди
11 март 2022, 12:22

Туркиянинг Odaş Enerji CA компанияси Хоразм вилоятида янги ИЭСни қуриб, ишга туширди

Туркиянинг Odaş Enerji CA компанияси томонидан Хоразм вилоятида қурилган янги ИЭС Ўзбекистон ягона электр тармоғига қувват беришни бошлади. 105 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига бунёд этилган ИЭС йилига 1,4 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Хивада 18−20 ёшли тўрт фуқаро Сурияга кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда
11 март 2022, 11:57

Хивада 18−20 ёшли тўрт фуқаро Сурияга кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда

Хоразм вилоятида 2002−2004 йилларда туғилган тўрт нафар шахс Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирганликда гумонланмоқда.

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида сув ўчирилди
11 март 2022, 11:40

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида сув ўчирилди

Бўз-сув сув олиш иншоотининг Д-1000 тармоғи носозлик туфайли ўчирилди. Бунинг оқибатида Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча сувсиз қолади.

Айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилди
11 март 2022, 11:10

Айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистонда тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат МТМларига болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилди. Бунда тарбияланувчилар пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилинади.

Коронавирусга чалинганлар сони яна ортди
11 март 2022, 10:50

Коронавирусга чалинганлар сони яна ортди

Пайшанба куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди (70 киши). Бир кун аввал бор-йўғи 14 киши вирус юқтиргани маълум бўлган эди.

Украина икки ҳафтада 100 миллиард долларлик зарар кўрди — Украина президенти маслаҳатчиси
11 март 2022, 10:48

Украина икки ҳафтада 100 миллиард долларлик зарар кўрди — Украина президенти маслаҳатчиси

Украина Россиянинг ҳарбий операцияси сабаб икки ҳафта ичида 100 млрд долларлик зарар кўрганлиги айтилди, бу мамлакат ЯИМнинг ярмига тенг. Уруш сабаб Украинадаги корхоналарнинг 50% фаолиятини тўлиқ тўхтатган.

Ўзбекистон ва Эрон қўшма хавфсизлик комиссияси тузилди
11 март 2022, 10:40

Ўзбекистон ва Эрон қўшма хавфсизлик комиссияси тузилди

Тошкентда Ўзбекистон ва Эрон хавфсизлик бўйича қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия тузиш тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний имзолади.

Очиқлик сиёсати туфайли ҳокимликларнинг автомобиль сотиб олиши, «ремонт» қилиши кескин камайди — Акмал Бурхонов
11 март 2022, 10:29

Очиқлик сиёсати туфайли ҳокимликларнинг автомобиль сотиб олиши, «ремонт» қилиши кескин камайди — Акмал Бурхонов

2021 йилда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,2 трлн сўм зарар етказилган. Ҳокимликларнинг бюджетдан орттирилган маблағларни очиқлаш мажбурияти жорий қилингач, автомобиль сотиб олиш ёки ҳокимиятни таъмирлаш кескин камайган, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Акмал Бурхонов бу амалиёт ҳокимлик бюджетининг кўпроқ ижтимоий-инфратузилмага йўналтирилаётганига сабабчи бўлганлигини таъкидлади.

Air Astana Россияга авиақатновларни тўлиқ тўхтатди
11 март 2022, 10:16

Air Astana Россияга авиақатновларни тўлиқ тўхтатди

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Россияга амалга ошириладиган парвозлар тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди.

Молдовадан 100 га яқин ўзбекистонликлар эвакуация қилинди
11 март 2022, 10:10

Молдовадан 100 га яқин ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

Украинани тарк этган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси Бухарест (Руминия) аэропорти орқали Молдовадан эвакуация қилинди. Яна бир рейс 11 март куни Польшадан амалга оширилиши режалаштирилган. У ерда 200 дан ортиқ ўзбекистонликлар қолмоқда.

Россияда бизнес вакилларига $5000 дан ортиқ пул ечиш тақиқланди
10 март 2022, 23:17

Россияда бизнес вакилларига $5000 дан ортиқ пул ечиш тақиқланди

Россия Марказий банки янги валюта чекловларини жорий қилди. 10 сентябрга қадар бизнес вакилларига 5 минг доллар ёки шу миқдор эквивалентидаги евро, япон иени ва фунт стерлингда пул ечиш тақиқланади. Хорижий компаниялар ёки тадбиркорлар эса ушбу валюталарни умуман ечиб ололмайди.

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари 5 ярим йилга қамалди
10 март 2022, 22:06

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари 5 ярим йилга қамалди

Суд Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. У 2021 йилнинг августида аукционда тадбиркорнинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг долларни олганида қўлга тушганди.

10 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 март 2022, 22:00

10 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилган Cotton Campaign, Украина ва Афғонистонга ёрдам бергани учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган АҚШ, 1 майдан йўлга қўйиладиган «Автомобиль тарихи» хизмати, алиментдан қарзи борларга автомобиль ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкинлиги, Молдовадаги ўзбекистонликлар Бухарест орқали эвакуация қилиниши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 10 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Энди умра зиёратчиларидан ПЗР-тест маълумоти талаб этилмайди
10 март 2022, 21:33

Энди умра зиёратчиларидан ПЗР-тест маълумоти талаб этилмайди

Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, Саудия Арабистонига сафар қилаётган зиёратчилар учун манфий ПЗР-тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди. Энди сафарга борувчилар фақат коронавирусга қарши эмланган бўлиши лозим.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг