Россия Марказий банки 10 мартдан бошлаб 10 сентябрга қадар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун нақд пул билан боғлиқ операцияларнинг вақтинчалик тартбини жорий этди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу давр мобайнида маҳаллий компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорлар АҚШ доллари, япон иени, фунт стрелинг ва еврони нақд пул кўринишида 5000 минг АҚШ доллари эквивалентида ва фақат хориж давлатларига иш сафарлари вақтида ҳаражатларни қоплаш учун олишлари мумкин (бошқа валюта бирликлари бўйича чекловлар мавжуд эмас). Махсус вазиятларда эса банкнинг регуляторга мурожаати билан ушбу сумма оширилиши мумкин.

Хорижий компаниялар ва норезидент тадбиркорлар 10 сентябргача ҳисобварақлар ва омонатлардан нақд шаклда доллар, евро, япон иени ёки фунт стерлингни ололмайди.

Норезидентлар бошқа валюталарни ўз ҳисобларидан тегишли кун бўйича бозор курсида чекловларсиз ечиб олишлари мумкин.

2022 йил 10 март ҳолатига кўра, компаниялар ва тадбиркорлар томонидан очилган доллар, евро, япон иени ва фунт стерлингдаги депозитлар ва ҳисобларнинг бошқа шартлари сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 мартдан бошлаб Россия банклари мижозлари ўз ҳисобидаги 10 минг доллардан ортиқ бўлмаган маблағларни ечиб олиши мумкин, қолган қисмини эса рублда олишига рухсат берилади. Бундан ташқари, Марказий банк банкларга фуқароларга нақд валютани сотишни тақиқлади.

МБ чегарадан ташқари «Мир» картаси орқали у амал қиладиган: Туркия, Вьетнам, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Осетия ва Абхазияда тўловларни амалга ошириш ва пул ечиб олишни таклиф этмоқда.