10 март куни Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш сони ортиб, 70 нафар кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал — 14 киши), 4 киши пневмонияга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳабар қилди.

Энг кўп касалланиш Тошкент шаҳри (37 киши) ва вилоятида (23 киши) аниқланган. Қолган вилоятларда коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа қайд этилганлар сони 10 нафарга ҳам етмайди.

Шунингдек, республикада ушбу касалликдан вафот этганлар қайд этилмади.

Фото: ССВ

Ҳозирда расмий белгиланган касалланганларнинг умумий сони 237129 нафарга етган.