Юнусобод туманидаги Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармоқда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилди, дея маълум қилинди «Ўзсувтаъминот» компанияси Telegram-каналида.

Шу сабабли Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халқобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар 1, Отчопар 2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янги Ариқ, Турк Қўрғон, Уста Ширин, Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, Оққўрғон МФЙ ҳудудлари сувсиз қолади.

Сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади, дейилади хабарда.