10 март куни Молдовадан 98 нафар Ўзбекистон фуқароларини Бухарест шаҳри (Руминия) аэропорти орқали эвакуация қилиш ишлари якунланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар бермоқда. Эвакуация қилинганларнинг 17 нафари аёллар, 5 нафари вояга етгаман шахслар ва 4 нафари чақалоқлардир.
Таъкидланишича, Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 220 нафарга яқин фуқароси, Украина-Польша чегарасида эса 50 га яқин ўзбекистонликлар қолмоқда. 11 март куни яна битта эвакуация рейси амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 9 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган эди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
28 февралдан 10 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 282 нафар ўзбекистонликлар қайтарилганди.