Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Россияга самолётлар парвози тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди, дея хабар берди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар қилди.

«Air Astana Россия Федерациясига/дан тижорий парвозларни суғурта билан қоплаш тўхтатилгани сабабли мазкур йўналиш бўйича унинг ҳудуди устидан барча парвозлар тўхтатилишини афсус билан маълум қилади», — дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, авиаташувчи рейсларни тезкор равишда қайта тиклаш учун Қозоғистон ҳукумати билан мазкур масалаларни ҳал қилмоқда.

Бекор қилинган рейслар йўловчиларига маблағларини қайтариб олиш учун уларни сотиб олган жойларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган. Пуллар тўлиқ ҳажмда қайтарилади.