Тармоқларда жамоат транспорти учун Humo картасидан тўлов қилинганда яна бир неча бор пул ечиб олинмоқда. ATTO раҳбари Даврон Шоякубовнинг айтишича, муаммо Humo ва АТТО тизимлари ходимлари томонидан бартараф этилмоқда ва ортиқча ечиб олинган пуллар 48 соат ичида қайтарилади.
2023 йилдан ҳар бир маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «маҳалла бюджети» тизимини жорий этилади. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади.
Сентябрь ва октябрь ойида шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади. Ноябрь ойидан эса тўловлар фақат ижара шартномасини тақдим этган талабалар учун давом эттирилади.
Давлат солиқ қўмитаси статистикага кўра, 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Маълумотлар таҳлили Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилишини кўрсатди.
Шавкат Мирзиёев йил якунигача 75 млн дона, 2023 йил баҳор ойларида яна 125 млн дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш бўйича топшириқ берди. Дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. «Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», — деди президент.
Марказий банк 12 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 084,06 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
11 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш ишлари бошланди.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди. ФВВ, Маданият вазирлиги ва қатор вилоят ҳокимликларининг соҳага масъул ўринбосарларига жазо чоралари қўлланилди.
Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Novastroy янги Livingood турар жой мажмуасини live-work-play концепциясига кўра қурмоқда. Резидентлар бир маконда яшаш, ишлаш ва дам олишга имкониятига эга бўлади.
Президент 2023 йилдан маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина «Ташаббусли бюджет» орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилишини айтди. «Бунда „Ташаббусли бюджет“ лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 трлн сўмга етказилади», — деди у.
Украинага чегарадош ҳудуддаги Россиянинг Курск давлат тиббиёт университетида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни кўчиришни сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетди.
АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Мариса Лаго бир қатор вазирликларда учрашувларда қатнашиш, саноат объектларига ташриф буюриш, шунингдек, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси аъзолари билан мулоқот қилиш учун Тошкентга келади.
Ишдан бўшатилган Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари, ЎзМУдаги йўқолган қўлёзмалар бўйича суд ҳукми, дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбек, BMW ҳайдовчисининг авария бўйича изоҳи, Гайана билан дипломатик муносабат ўрнатган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
9 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Кадикўй туманидаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси — 10 ёшли қиз ва унинг 68 ёшли бобоси ҳалок бўлгани аниқланди. Оиланинг яна бир аъзоси шифохонага ётқизилган. Бир қурбоннинг шахси аниқлаштирилмоқда.
Президент видеоселектор йиғилишида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини айтди. Шунингдек, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 млрд сўм ажратишга кўрсатма берди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Баҳрайндаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди.
Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.
Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.
Президент қарори билан маҳаллий минерал хомашёларни чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистонда кимё технопарклари ташкил этилади. Соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг