NASA Сардобадаги сув тошқини оқибатларининг фотосуратларини эълон қилди
12 май 2020, 17:08

NASA Сардобадаги сув тошқини оқибатларининг фотосуратларини эълон қилди

NASA Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларининг Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан олдинги ва кейинги ҳолатларнинг сунъий йўлдошдан олинган расмларини эълон қилди.

Алишер Усмонов Қозоғистонга ажратган пуллар халққа тарқатилмоқда
12 май 2020, 17:03

Алишер Усмонов Қозоғистонга ажратган пуллар халққа тарқатилмоқда

Алишер Усмонов жамғармаси томонидан ажратилган 5 млн доллар сув тошқини натижасида эвакуация қилинган Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги 30 мингдан ортиқ кишига бўлиб берилади. Эвакуация қилинган 5202 та оиланинг ҳужжатлари тўлиқ тўплангандан сўнг, уларга белгиланган 422 минг тенге (1000 АҚШ доллари) берилади.

Коронавирусдан тузалганлар сони 2000 кишидан ошди
12 май 2020, 16:50

Коронавирусдан тузалганлар сони 2000 кишидан ошди

Тошкент шаҳрида 12 нафар, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида 4 нафар, Наманганда 2 нафар коронавирус бемори тузалди. Мамлакатда умумий тузалганлар сони 2010 кишига етди.

ССВ: Фарход автоқисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода инфекция аниқланмади
12 май 2020, 16:00

ССВ: Фарход автоқисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода инфекция аниқланмади

Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланмади. Ҳозирда бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Бош прокуратура ва ИИВ қувасойлик шахснинг ИИБда вафот этганини рад этди
12 май 2020, 14:21

Бош прокуратура ва ИИВ қувасойлик шахснинг ИИБда вафот этганини рад этди

Бош прокуратура ва ИИВ ўғриликда гумон қилинган қувасойликнинг ИИБ ходимлари томонидан калтаклаб ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг тириклиги ва ҳозирда даволанаётганини маълум қилди.

Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади
12 май 2020, 14:09

Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади

13 майдан Самарқандда карантин чоралари кучайтирилади. Автомобилда стикерсиз ҳаракатланиш чекланади, фаолиятига рухсат берилган тадбиркорлик субъектлари ҳар бир мижоз ҳароратини ўлчаб, уларга бепул янги ниқоб ва қўлқоп тарқатиши шарт.

Сурхондарёдаги аварияда «муравей» ҳайдовчиси вафот этди
12 май 2020, 12:59

Сурхондарёдаги аварияда «муравей» ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилоятида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti мотороллер билан тўқнашди. «Муравей» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистонда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади
12 май 2020, 12:28

Ўзбекистонда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади

Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади. Эксперимент тариқасида 2020−2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.

Абдулазиз Камилов ШҲТнинг видеоконференциясида иштирок этади
12 май 2020, 11:43

Абдулазиз Камилов ШҲТнинг видеоконференциясида иштирок этади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашвида иштирок этиши маълум бўлди. Конференцияда COVID-19 коронавирус пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати, истиқболлари ва Афғонистондаги сиёсий вазият муҳокама қилинади.

Коронавирус беморлари сони 2500 нафардан ошди
12 май 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 2500 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 2509 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 511 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 42 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

«Барча айбдорларга нисбатан, албатта, чоралар кўрилади»
12 май 2020, 06:01

«Барча айбдорларга нисбатан, албатта, чоралар кўрилади»

Сенат Сардоба сув омборидаги техноген офат бўйича ҳукуматга парламент сўрови юбормайди. Сенат раиси Танзила Норбоева жиноят иши очилгани ва ушбу масала шахсан президент назоратида эканини таъкидлади.

«Qanotchi» ресторанининг иши судга киритилди
12 май 2020, 00:22

«Qanotchi» ресторанининг иши судга киритилди

Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси «Qanotchi» ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўли билан фаолият юритган дея баёнот берди ва ушбу иш Маъмурий судга киритилганини маълум қилди. Олдинроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда пойтахт ҳокимлиги ушбу рестораннинг фаолияти «синов» тариқасида амалга оширилганлиги ҳақида хабар беришган эди.

Кун давомида 68 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди
11 май 2020, 23:38

Кун давомида 68 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди

11 май куни Ўзбекистонда 68 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 107 киши ушбу инфекциядан соғайди.

Пенсионерларга ўз банкларини танлаш имконияти берилади
11 май 2020, 21:54

Пенсионерларга ўз банкларини танлаш имконияти берилади

Пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имконияти берилади. Марказий банк пенсия маблағларини ягона банк орқали пенсионерларга етказиш тизимининг самарасиз эканлиги ва бу амалиётдан воз кечиш лозимлиги бўйича хулосага келган.

91 нафар «Билайн» ишчиси карантин полигонига жойлаштирилди — Тошкент вилояти ҳокимлиги
11 май 2020, 21:31

91 нафар «Билайн» ишчиси карантин полигонига жойлаштирилди — Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоятда коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Жумладан, «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчиси Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилгани маълум қилинди.

Ерни ноқонуний тортиб олган амалдорлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11 май 2020, 21:18

Ерни ноқонуний тортиб олган амалдорлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ерни ноқонуний тортиб олган мансабдор шахслар учун жавобгарлик киритилмоқда. Қоидабузарлик такрор содир этилса, жиноий жавобгарликка тортилади. Сенаторлар МЖТК ва ЖКга тузатишлар киритилишини маъқуллади.

800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди
11 май 2020, 20:38

800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Президент топшириғи билан Дубай, Минск, Сеул ва Деҳлига чартер рейслар ташкил этилди. 8−10 май кунлари Ўзбекистонга 800 нафардан зиёд фуқаро қайтарилди. Франкфуртдан рейс амалга оширилиши кутилмоқда.

«Маиший коррупциядан — элитар коррупцияга». Бош прокурор — коррупцияга қарши янги орган ҳақида
11 май 2020, 20:13

«Маиший коррупциядан — элитар коррупцияга». Бош прокурор — коррупцияга қарши янги орган ҳақида

Ўзбекистонда ташкил этиладиган Коррупцияга қарши кураш агентлиги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи мақомида бўлади. У парламент аъзолари, президент админстрацияси, ҳукумат аъзолари ва бошқа мансабдор шахслар ишини ҳам ўрганади. «Маиший коррупциядан элитар коррупцияни ўрганиш даражасига чиқилади», — дея маълум қилди бош прокурор.

Зарафшонда COVID-19 билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келди
11 май 2020, 18:49

Зарафшонда COVID-19 билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келди

Зарафшонда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари вужудга келгани муносабати билан шаҳар «қизил» тоифали ҳудудга ўтказилди.

Тезкор мобил интернет қамровини 90 фоизга етказиш вазифаси қўйилди
11 май 2020, 18:19 2

Тезкор мобил интернет қамровини 90 фоизга етказиш вазифаси қўйилди

Президент ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, тезкор мобил интернет қамровини йил якунигача 90 фоизга етказиш ҳамда 30 миллион долларлик «дата центр» қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Энг зарур бўлган давлат хизматлари тезкор равишда электрон шаклга ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг