Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Адҳамжон Эргашев 3 та олтин медаль олди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

У даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. Унинг рақиблари бу натижани янгилай. олмади ва якунда ўзбекистонлик спортчи 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Натижалар:
1. Адҳамжон Эргашев — 314 кг (138+176 Ўзбекистон)
2. Ясин Муҳаммад — 303 (137+166 Индонезия)
3. Ануча Доунгсру — 301 (136+165 Таиланд)

Осиё чемпионатида айни вақтда ҳамюртларимиз ҳисобида 3та олтин, 3 та бронза медаль бор.