Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.

Учта вилоятда кимё технопарклари ташкил этилади

Президент қарори билан маҳаллий минерал хомашёларни чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистонда кимё технопарклари ташкил этилади. Соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинган.

ЎзМУда йўқолган қўлёзма ва тошбосма асарлар иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасидан йўқолган 100 дан ортиқ, умумий қиймати 2,6 млрд сўмга тенг ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи (аёл киши) 5 йилга қамалди, қолаверса, 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаши тақиқланди.

Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Баҳрайндаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди.

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.

Қизларнинг STEM ва IT соҳаларида ўқишига инвестиция киритиш жуда муҳим — ЮНИСEФ

Ўзбекистон ва бутун МОда салбий меъёрлар ва гендер стереотиплар туфайли қизлар STEM ва IT соҳаларида ўқишда кам иштирок этяпти ёки умуман бундан четда қоляпти, дейилади ЮНИСEФ баёнотида. Ташкилот соҳадаги гендер тафовутни камайтириш ва имкониятларни кенгайтиришга сармоя киритишга чақирди.

«Энди шу билан яшашни айтинг». BMW ҳайдовчиси икки киши ўлимига сабабчи бўлган авария ҳақида

Тошкентнинг Махтумқули кўчасида икки кишининг ўлими билан боғлиқ аварияга сабабчи бўлган BMW ҳайдовчиси воқеа ҳақида сўзлаб берди. Бироқ телеканалларда эфирга узатилган интервьюда у катта тезликда ҳаракатлангани ва хавфли «манёвр»лар қилгани ҳақида бирор сўз айтмади.

Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов Бельгияда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар кадрлар тайёрлаш, ташкилотнинг ҳудудий марказларида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари учун мунтазам амалиётларни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди

Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.

Қамчиқ довонида VOLVO иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Қамчиқ довонида VOLVO русумли юк машинаси хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги 2 та Isuzu`га бориб урилди. Юк машиналарининг бирида ёнғин чиқди. ФВВ ходимлари ва қутқарувчилар ёнғинни ўчириб, жабрланган 3 нафар ҳайдовчини шифохонага юборди.

Самарқанд ва Тошкентда қарийб 2,4 млрд сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди

Самарқанд вилоятида жами 1,9 млрд сўм, Тошкент шаҳрида эса 400 млн сўмдан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилгани аниқланди. Гумонланувчилар — банк ходимлари ва фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади

Ҳукумат қарори билан 1 январдан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади. Қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Тошкент рамзларига чизгилар: Чорсудаги «овқат бозори»

Чорсудаги «овқат бозори» — Тошкент ҳақидаги ҳикояларнинг энг асосий сюжетларидан бири. Бу ердаги эски шаҳар муҳити маҳаллий ошпазлар билан чамбарчас боғлиқ, уларнинг аксарияти бир неча ўн йиллардан буён шу жойда меҳнат қилмоқда. «Газета.uz» Тошкентнинг асосий рамзларидан бири ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкентда жамоат транспорти брутто-шартномаларга ўтказилмоқда. Бу нима дегани?

Транспорт вазирлиги жамоат транспортини янги моделга ўтказиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқмоқда, бунда шаҳар йўловчи ташувчига хизматлар сифати учун ҳақ тўлайди. У ишга туширилиши билан Навоий кўчасида автобуслар учун йўлаклар жорий қилинади. Мутахассис Мурод Обидов бу нима учун зарурлигини тушунтирди.

Сентябрда ишга тушиши айтилган Ғафур Ғулом боғи ҳануз очилишга тайёр эмас

Аввалига шу йилнинг ёз фаслида, кейинчалик эса 1 сентябрда очилиши айтилган Ғафур Ғулом боғи ҳануз фойдаланишга тайёр эмас. Паркни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management компанияси вакили эса аниқ қайси санада очилишини ҳам айта олмади. «Газета.uz» иш жараёнидан фоторепортаж тайёрлади.

Чекинишга ҳаққимиз йўқ

1990 йилларда филология фанлари номзоди М. Миртожиев шундай деб ёзганди: «Ўзбек тилида ўқитиладиган чет институтлари ва факультетларида ўзбек тили фан сифатида ўқитилмайди. Бунда чет тилини унга қиёсан ўрганиш манфаатлироқ эканлиги ҳисобга олинмади. Ахир одамлар она тили базасида мушоҳада қилади».