АҚШ Савдо вазирлиги вакиллари якшанба, 16 октябрь куни Тошкентга етиб келади, дея хабар берди Дунё АА. Делегацияга АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Мариса Лаго раҳбарлик қилади.

Америка делегацияси бир қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ва музокаралар олиб боради, Америка ва Ўзбекистон ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюради.

Бундан ташқари, Мариса Лаго Ўзбекистондаги Америка Савдо палатаси аъзолари билан AmCham Uzbekistan ахборот учрашувини ўтказади. Бундан ташқари, у АҚШ Савдо вазирлигининг Қисқа муддатли бизнес амалиётлари махсус астури («SABIT») битирувчилари ва Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вакиллари билан учрашади.

Вазир ўринбосари бошчилигидаги Савдо вазирлиги делегацияси пандемия тугаганидан бери биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда ва Мариса Лаго президент Жо Байден маъмуриятидаги АҚШ савдо департаментининг Ўзбекистонга йўл олган биринчи юқори даражадаги вакили бўлади. 2018 йилнинг октябрида Тошкентга савдо вазири Уилбур Росс ташриф буюрганди.