«Фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўрайман» — Лолагул Каллиханова

Бухоро вилоят судида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи кунида Лолагул Каллиханова кўрсатма берди. «Жўқорғи Кенгес халқ билан бироз маслаҳат қилганида, бундай нарсалар бўлмасди», деди у. Каллиханова ўша ҳодисалар вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўради.

Нукус воқеалари бўйича Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди

Нукус воқеалари бўйича суднинг тўртинчи кунида асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди. Youtube`да томоша қилишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев ХХР раисига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга мамлакатнинг собиқ халқ раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан мактуб йўллаб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон ИИВ раҳбари унинг истеъфоси талаб қилинганидан хабардор экани маълум бўлди

Публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, 22 ноябрь куни пойтахтдаги Гагарин ҳайкали олдида бир кишилик пикет уюштирганди. Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов пикет бўйича вазирга «аниқ ахборот» берилганини маълум қилди.

Прокурорнинг фаоллиги йўқлиги сабаб, судьялар савол-жавобга кириб кетишга мажбур бўляпти — Олий суд раиси

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов айрим суд процессларида ҳақиқий тортишувчанлик принципи ҳозир таъминланмаётганини танқид қилди. Бунга айрим прокурорлар охирги вақтларда суд жараёнига ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, ўша ердан ўқиб [бераётгани], фақат адвокат гапираётганини сабаб қилиб келтирди.

«10 ойда 25 нафар ходим вафот этган» — ИИВ

АОКАда Ички ишлар вазирлиги мансабдорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда маълум қилинишича, 2022 йилнинг 10 ойида 25 нафар ходим: 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган етти нафар шахс қамалди

ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан суд томонидан 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкентда иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш керак?

Veolia Energy Tashkent пойтахт аҳолисига иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида йўриқнома тақдим этди.

Тошкентда 55 нафар фуқарони хорижга сотиб юборган корхона раҳбари 8 йилга қамалди

Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Тошкентдаги Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони 15 кунга ёпилади

Миробод тумани Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони 1 декабрдан 15 декабрга қадар ёпилади.

Тошкентда 12 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7-синф ўқувчи қиз яшаш ҳовлисидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда декабрь ойи совуқ кунлар билан бошланиб, илиқ ҳарорат билан тугайди

Ўзгидромет прогнозига кўра, республикада декабрнинг биринчи ўн кунлиги совуқ бўлади. Ҳарорат −4…−7 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида кечаси -7, кундузи +15…+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойи жуда илиқ бўлганди.

Корпоратив таълимни онлайнга ўтказишнинг олтита сабаби

iSpring компанияси эксперти Илья Кедровский корпоратив онлайн-таълим қандай масалаларни ҳал этишга ёрдам бериши ҳамда уни ҳаётга тез ва самарали тадбиқ этиш йўли ҳақида сўзлаб берди.

Солиқ тизими фаолияти янада шаффофлашади — Шерзод Кудбиев

ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Афғонистоннинг Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаб, баёнот берди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Кунлик ковид статистикаси яна ортмоқда

Чоршанба куни Ўзбекистонда 154 киши (бир кун аввал 141 киши) коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Ковидга чалинганларнинг кунлик статистикаси ортмоқда. Энг кўп касалланиш доимгидек пойтахтда кузатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади

Президентга ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш учун савдога қўйиш босқичлари ва муддатларини қисқартириш, бу жараёнга кадастр органлари ходимларини жалб этиш ҳамда хусусийлаштириш бўйича йиғим миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда. Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди

Тижорат банклари 1 декабр учун долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.