Бундан 5 йил муқаддам 2017 йил сўнгида жаҳон стандарти сертификатига эга тиббиёт маркази AKFA Medline ўз фаолиятини бошлади.

Мана 5 йилдирки, AKFA Medline ўз олдига қўйган мақсади — Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари саломатлигини тиклаш, ошириш ва сақлаш йўлида шахдам қадамлар билан илгарилаб бормоқда. Сифатли тиббий хизматга бўлган талабларнинг мунтазам равишда ошиб бориши, юртдошларнинг ва чет эл фуқароларининг AKFA Medline`га кўрсатган ишончи нақадар юксак эканлигининг ёрқин исботи бўла олади.

AKFA Medline`нинг 5 йиллик қисқа муддатли фаолияти давомида эришган энг асосий ютуқлари:

  • 32 050 га яқин юқори технологик ва мураккаб амалиётлар амалга оширилди;
  • 550 000 га яқин беморлар шифо топди;
  • 2 300 700 га яқин радиологик диагностика текширувлари ўтказилди;
  • 2 000 000 га яқин лаборатор текширувлар ва энг асосийси миллионлаб миннатдор қалблар.

Бундан ташқари, туғма ва орттирилган юрак нуқсони бор кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандлари учун 300 дан ортиқ бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Юқоридаги рақамлар замирида минглаб тиббиёт ходимларининг меҳнати, юз минглаб беморларнинг миннатдорлиги ва шифо топаётганларни миллионлаб яқинлари хурсандчилиги ётибди.

Бугун, тиббиёт марказининг 5 йиллигида, профессионал жамоа билан ўз олдига янада катта ютуқларга эришишни мақсад қилиб қўйди: савобли ишлар бардавомлиги сифатида хайрия акцияларини кўпайтириб, янада кўпроқ инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, республикадаги соглиқни сақлаш тизимини жаҳон миқёсига олиб чиқишга ҳисса қўшиш шулар жумласидандир.

Фақатгина, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ишончингиз билангина AKFA Medline ўз орзу ва мақсадларини рўёбга чиқара олади.

Facebook: fb.com/akfamedline
Instagram: @akfamedline
Telegram: t.me/akfamedline_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.