30 ноябрь куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортиб, 154 кишининг вирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди (бир кун аввал 141 кишида аниқланганди). Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Чоршанба куни энг кўп касаллик доимгидек Тошкент шаҳрида қайд этилди — 79 киши. Тошкент вилоятида — 15 нафар, Самарқандда — 10 нафар, Бухоро ва Сурхондарёда — 9 киши, Жиззахда эса 8 киши вирусга чалингани маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир нафар бемор аниқланган.

Пандемия бошлангандан бер Ўзбекистонда расман 246 392 киши вирусга чалинган.