Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга собиқ халқ раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан таъзия йўллади. Бу хақда президент матбуот котиби хабар берди.

Мамлакатнинг собиқ раиси 30 ноябрь куни 96 ёшида, оққон касаллиги сабабли вафот этди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дея Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга мактуб йўллади.

Президент Хитой давлати раҳбари ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.