3 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 март 2023, 22:00

3 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентининг норасмий учрашуви, ногиронларни навбатсиз қабул қиладиган амалдорлар, Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар, сел ва қор кўчиши хавфи, Ўзбекистоннинг янги АҚШдаги элчиси, IELTS`дан 9 балл олган 2 ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Меҳмонхона интерьерида миллий қадриятларимиз акс эттирилиши жуда муҳим — Озодбек Назарбеков
3 март 2023, 20:44

Меҳмонхона интерьерида миллий қадриятларимиз акс эттирилиши жуда муҳим — Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков тадбиркорлар меҳмонхоналар интеръер ва дизайнларига миллийлик ва ўзлик акс этган деталларни киритишлари лозим, деб ҳисоблайди.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди
3 март 2023, 20:30

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.

Ҳиндистонда Marion Biotech компаниясининг уч ходими ҳибсга олинди
3 март 2023, 20:21

Ҳиндистонда Marion Biotech компаниясининг уч ходими ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» йўталга қарши сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech фармацевтика компанияси ходимларини ҳибсга олди.

Ўзбекистонда навбатдаги югуриш марафон ва мусобақалари бўлиб ўтади
3 март 2023, 19:00

Ўзбекистонда навбатдаги югуриш марафон ва мусобақалари бўлиб ўтади

12 март куни V Tashkent International Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Футбол бўйича Тожикистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тошкентдаги машғулотлар майдонларини танқид қилди
3 март 2023, 18:27

Футбол бўйича Тожикистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тошкентдаги машғулотлар майдонларини танқид қилди

Тошкентга илк бор U-20 Осиё Кубоги учун келган Тожикистон ёшлар терма жамоаси устози Олег Кубарёв ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида машғулотлар майдонлари сифатсизлиги, машғулотлар учун шароитлар эса жамоалар даражасига мос келмаслигини таъкидлади.

«Энди амалдорлар ногиронларни навбатсиз қабул қилади» — адлия вазири ўринбосари
3 март 2023, 18:07

«Энди амалдорлар ногиронларни навбатсиз қабул қилади» — адлия вазири ўринбосари

Президентнинг 27 февраль кунги қарорига асосан, эндиликда ногиронлар амалдорлар қабулига навбатсиз киради. Адлия вазирлиги расмийсининг айтишича, ногиронлар уларни қабул қилмаган мансабдор шахслар устидан Вазирлар Маҳкамаси, судлар, прокуратура ва адлия органларига мурожаат қилиши мумкин.

Наманганда Spark каналга тушиб кетди
3 март 2023, 17:35 1

Наманганда Spark каналга тушиб кетди

Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
3 март 2023, 17:35

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4−10 март кунлари 6 та вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Февралда инфляция 0,5 фоизни ташкил этди. Нархлардаги ўзгаришлар
3 март 2023, 17:17

Февралда инфляция 0,5 фоизни ташкил этди. Нархлардаги ўзгаришлар

Февраль ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,54 фоизни ташкил этди — бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Сут нархининг ошиши яна тезлашди, шакар ва сариёғ бешинчи ой кетма-кет арзонлади. Мева-сабзавотлар орасида пиёз, помидор ва карам энг кўп қимматлашди.

Самарқандда фуқаро эр-хотинни $40 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганда ушлангани айтилмоқда
3 март 2023, 16:34

Самарқандда фуқаро эр-хотинни $40 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганда ушлангани айтилмоқда

Самарқандда фуқаро эр-хотинни 40 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлгани айтилмоқда. У 12 минг долларни олаётган пайтда ушланди, дейилади ДХХ хабарида.

Тошкентда 4 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
3 март 2023, 16:29 1

Тошкентда 4 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Миробод туманида божхоначилар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 4 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларини аниқлади. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига авиақатнов йўлга қўйилади
3 март 2023, 16:21

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди.

Сурхондарёда фуқаро I-II асрларга оид сопол хум топиб олди
3 март 2023, 15:52

Сурхондарёда фуқаро I-II асрларга оид сопол хум топиб олди

Денов туманида фуқаро ариқ қазиш чоғида сопол хум топиб олди. Олимлар унинг I-II асрларга тегишли эканини аниқлади.

Ўзбекистон Россиядан газ импорти учун инфратузилма тайёрламоқда
3 март 2023, 15:35

Ўзбекистон Россиядан газ импорти учун инфратузилма тайёрламоқда

Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси Россиядан «импорт қилинадиган табиий газ ҳажми ички транспортировка ҳажмларига аралашмаслиги учун» ўз инфратузилмасини тайёрламоқда, деб маълум қилди «Ўзтрансгаз».

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди
3 март 2023, 15:13

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди

Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади. 2017 йилдан буён ушбу дипломатик миссияни бошқариб келаётган Жавлон Ваҳобов Сидиқов кетган лавозимни эгаллаши мумкин.

«Хитой Украина масаласида доим холис ва адолатли бўлган». ТИВ расмийси АҚШ айбловини рад этди
3 март 2023, 15:00

«Хитой Украина масаласида доим холис ва адолатли бўлган». ТИВ расмийси АҚШ айбловини рад этди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди
3 март 2023, 14:44

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Хошимин-Тошкент-Хошимин йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар чартер асосида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилади.

«Спорт сиёсатдан холи». Бокс федерацияси айрим давлатлар Тошкентда ўтадиган ЖЧни бойкот қилганига муносабат билдирди
3 март 2023, 14:24

«Спорт сиёсатдан холи». Бокс федерацияси айрим давлатлар Тошкентда ўтадиган ЖЧни бойкот қилганига муносабат билдирди

Тошкентда бўладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига қатор давлатлар бойкот эълон қилгани муносабати билан Бокс федерацияси мамлакат мусобақани ўтказиш ҳуқуқини олганида ҳеч қандай чеклов бўлмаганини маълум қилди. «Ўзбекистон спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказади
3 март 2023, 14:18

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказади

3 март куни Шавкат Мирзиёев Чимкент шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказади. Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг