Франция фуқаролик миллий авиацияси институтида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди
2 март 2023, 16:51 1

Франция фуқаролик миллий авиацияси институтида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди

Франциянинг Тулуза шаҳридаги Фуқаролик миллий авиацияси институтида буюк астроном ва олим Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди. Қолаверса, ботаника боғи ҳудудида «Ўзбек боғи»нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди.

Maersk Air Cargo юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди
2 март 2023, 16:42

Maersk Air Cargo юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

Даниянинг Maersk Air Cargo юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Компания бошида ҳафтасига 6 марта рейсларни амалга оширади. Илк парвоз 20 мартга белгиланган.

Сенат «Рақобат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
2 март 2023, 16:11

Сенат «Рақобат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис сенаторлари томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Сенаторларнинг фикрига кўра, мазкур қонуннинг қабул қилиниши рақобатга қарши ҳаракатларнинг камайишига, товарларнинг эркин ҳаракатланишига, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга ҳуқуқий асос яратади.

«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
2 март 2023, 15:45

«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

Сенат шифокорларга «ноқонуний тўсқинлик қилганлик» учун жавобгарлик белгиланишини маъқуллади
2 март 2023, 15:19 1

Сенат шифокорларга «ноқонуний тўсқинлик қилганлик» учун жавобгарлик белгиланишини маъқуллади

Сенаторлар тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этишни маъқуллади — БҲМнинг 5−10 миқдорида жарима ёки 15 суткагача қамоқ. Аввалроқ ССВ шифокорларга қилинган ҳужумни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилганди.

Қорақалпоғистондаги жамоат транспортларига қарийб 800 млн сўмлик компенсация тўлаб берилади
2 март 2023, 15:11

Қорақалпоғистондаги жамоат транспортларига қарийб 800 млн сўмлик компенсация тўлаб берилади

Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенес томонидан жамоат транспортларининг аномал совуқ даврида (12−31 январь кунлари оралиғида) метан ўрнига Аи-80 маркали бензин фойдалангани бўйича юзага келган харажатлар қоплаб берилади. Бунда транспорт хизматини кўрсатувчи 81 корхона ўз ҳужжатларини топширган.

Тошкентдаги мактаблар ва уларнинг атрофи ички ишлар ходимлари томонидан қўриқланади
2 март 2023, 15:02

Тошкентдаги мактаблар ва уларнинг атрофи ички ишлар ходимлари томонидан қўриқланади

Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди
2 март 2023, 14:53

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашганди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарори билан фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилгани учун уларнинг ҳар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

«Рамка»да юр, менталитетга мос куйла, лекин бу — цензура эмас. Маданият вазири ўринбосаридан «тарбиявий соат»
2 март 2023, 14:47

«Рамка»да юр, менталитетга мос куйла, лекин бу — цензура эмас. Маданият вазири ўринбосаридан «тарбиявий соат»

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов 24 февралда «Ўзбекконцерт»да йиғилиш ўтказди. У ўз чиқишида хонандаларнинг маданиятсизлиги ва савиясиз ижодини танқид қилган, Умра зиёратидан пиар йўлида фойдаланаётган ва фарзандини ҳужрага топширган санъаткорлар ҳақида гапирган.

Тадбиркорларга нисбатан 3 йил давомида янги жазо турлари жорий этилмайди
2 март 2023, 13:52

Тадбиркорларга нисбатан 3 йил давомида янги жазо турлари жорий этилмайди

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан янги жазо турларини жорий этишга 3 йиллик мораторий ўрнатилади. Савдо қоидаларини бузишни декриминаллаштириш режалаштирилмоқда.

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади
2 март 2023, 13:24 1

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади

2024 йилдан ўз вақтида олинмаган пенсия пулини олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ой давр учун пул тўлаб берилади. Қонунчиликка кўра, аввал бу муддат 12 ойдан ошмасди.

Энтони Блинкен эҳтимолий ташқи таҳдид юзага келганда АҚШ Марказий Осиёга қандай ёрдам беришини айтди
2 март 2023, 13:04

Энтони Блинкен эҳтимолий ташқи таҳдид юзага келганда АҚШ Марказий Осиёга қандай ёрдам беришини айтди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада берган интервьюсида айтишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига хавфсизлик, иқтисодий фаровонлик ва жамият барқарорлигини ошириш имкониятларини яратишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун кучли институтлар, жумладан эркин ОАВ ва фуқаролик жамияти керак, дейди у.

«Бизнеснинг энг катта муаммоси — кадрлар» — ISH.UZ
2 март 2023, 13:00

«Бизнеснинг энг катта муаммоси — кадрлар» — ISH.UZ

ISH.UZ мутахассислари ходимлар билан ишлаш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклиги ва асосий муаммоларни ҳал қилиш усуллари ҳақида сўзлаб бердилар.

Қашқадарёда пора олган ЙПХ ходими образини яратган вайнерлар 15 суткага қамалди
2 март 2023, 11:57 1

Қашқадарёда пора олган ЙПХ ходими образини яратган вайнерлар 15 суткага қамалди

Шаҳрисабз шаҳрида 2 фуқаро ички ишлар ходимларининг махсус кийимини кийиб, видео суратга олди. Унда ЙПХ ходими пора олаётган жараён акс этган. Суд йигитларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

ДХХ коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди
2 март 2023, 11:31

ДХХ коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри ва Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди. Улар фуқаролардан 5−10 минг доллар олаётган вақтларида ушлангани айтилмоқда.

«Уруш Путиннинг биргина қарори билан бугуноқ тугаши мумкин» — АҚШ давлат котиби
2 март 2023, 11:26

«Уруш Путиннинг биргина қарори билан бугуноқ тугаши мумкин» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.

«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик қанча кўп бўлса, бозор шунча кучли бўлади» — Энтони Блинкен
2 март 2023, 11:10

«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик қанча кўп бўлса, бозор шунча кучли бўлади» — Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.

Март ойи илиқ ва ёмғирли ўтади
2 март 2023, 10:48

Март ойи илиқ ва ёмғирли ўтади

Ўзбекистонда март ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +5…+12 даража, кундузи +10…+25 даражагача ўзгариб туради. Айрим кунларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Банкларда доллар курси яна ошди
2 март 2023, 10:06

Банкларда доллар курси яна ошди

Тижорат банклари 2 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди
2 март 2023, 09:58

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди

Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетди. Машина ФВБнинг ёнғин қутқарув отиряди ёрдамида чиқариб олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг