Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин-Тошкент-Хошимин йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар қилди.

Авиаташувчи ва Uzbekistan Airports ўртасида ерда хизмат кўрсатиш бўйича тегишли шартнома имзоланди. Биринчи чартер рейси 2023 йил 2 майга белгиланган.

Парвозлар 367 йўловчига мўлжалланган А-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар чартер асосида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилади.

VietJet Air — Вьетнамда ташкил этилган биринчи хусусий, халқаро арзон авиакомпания, штаб-квартираси Хошимин шаҳрида жойлашган. VietJet Air беш йил давомида (2017−2021 йиллар) энг яхши ультра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.