12 март куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ анжуманлар залида баҳор айёми Наврўзни нишонлаш муносабати билан V International Tashkent Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга бағишланган пресс-анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Олий таълим, илм-фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси вакиллари иштирок этди.

Пресс-анжуманда таъкидланишича, V Халқаро Тошкент марафонида 5500 та иштирокчи қатнашиб, улар тўртта масофанинг бирида ўз кучларини синаб кўриши мумкин бўлади — 42 км, 195 м, 21 км, 97,5 м, 10 км ва 3 км. Марафон World Athletics (WA) мусобақалар календарига киритилган ва WA қатъий регламентига мувофиқ ҳолда ўтказилади. Марафоннинг югуриш трассаси AIMS Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган. Бунга Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси билан биргаликда амалга оширган фаол ишлари натижасида эришилди.

реклама

International Tashkent Marathon ҳудуддаги энг аҳамиятли халқаро спорт мусобақаларидан бири ҳисобланиб, профессионал спортчиларга, нормативларни бажарган тақдирда, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш имкониятини беради. Бугунги кунда 22 та хорижий давлатдан спортчилар ва югуриш ҳаваскорлари марафонда иштирок этиш учун аризаларини топширди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, eco-friendly тамойилларини қўллаб-қувватлаш ушбу кенг кўламли тадбирга тайёргарлик кўришнинг асосий қисмларидан бирига айланди. Шундай қилиб, масалан, иштирокчиларнинг кийими юқори сифатли иккиламчи хомашё асосида ишлаб чиқилган, «Ўзавтосаноат» АЖ эса шаҳар муҳитига қўшимча оғирлик тушишини қисқартитиш ғоясини қўллаб-қувватлади ва ташкилий қўмитага BYD тест электромобиллари тақдим этилди.

Анжуман давомида шунингдек мамлакатнинг 14 та шаҳрида «Янги нафас» бир вақтда оммавий югуриш мусобақасини ўтказилиши муҳокама қилинди. Марафон доирасида Андижон, Наманган, Фарғона, Чирчиқ, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Урганч, Нукус, Тошкент, Қоровулбозор ва Ғузорнинг марказий кўчалари бўйлаб 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бугунги кунда оммавий югуриш мусобақасида иштирок этиш учун 75 мингдан ортиқ аризалар топширилди. Олий таълим, илм-фан ва инновациялар вазирлигининг вакиллари таъкидлаганидек, 2023 йили мамлакатнинг 57 та олий таълим вазирлигидан 25 мингдан ортиқ талабалар иштирок этиши мумкин.

11 март куни V International Tashkent Marathon арафасида «Пахтакор» стадионида Kids Run болалар оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда фаол турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган иккита авлод бирлашади.

реклама

Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев журналистларга югурувчилар учун Yugur мобил иловаси ҳақида сўзлаб берди. Ушбу илова миллий маълумотлар базасини ташкил қилиб, бу ерда ҳар бир рўйхатдан ўтган иштирокчи шахсий кабинетда ўзининг югуриш ва юриш бўйича жисмоний фаоллиги ҳақида шахсий маълумотларини сақлаши мумкин бўлади. Иловада спорт натижалари асосида рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг умумий рейтинги жорий этилади. Шунингдек, югуриш ҳаваскорлари илова воситасида йирик спорт мусобақаларида рўйхатдан ўтиш ва транспондер тизимидан фойдаланган ҳолда, оммавий югуриш мусобақасининг натижаларини оператив равишда шахсий кабинетда кўриш имкониятига эга бўлади.

«Аҳоли орасида оммавий спортни оммалаштириш мақсадида 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилмоқда. Биз мингта иштирокчидан бошлаган эдик ва 2022 йилга юз мингта югурувчилар сонига эришдик. Ушбу натижани мустаҳкамлаш учун барча фойдаланиши мумкин бўлган Yugur замонавий мобил иловасини жорий этиш қарор қилинди. Yugur иловаси ҳудудларда югурувчилар жамиятини шакллантириш учун яхши платформа бўлиб хизмат қилади, югуриш ҳаваскорларига ўз натижаларини профессионал равишда кузатиб бориш ва кўрсаткичларини яхшилаш, кросс билан шуғулланишни энди бошлаганлар учун спортга бўлган қизиқишни йўқотмаслик имкониятини беради», — деб таъкидлади Андрей Абдувалиев.

Реклама ҳуқуқлари асосида.