Qeshm Air авиакомпанияси 9 августдан Теҳрон−Тошкент−Теҳрон йўналиши бўйича мунтазам рейсларини йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта-чоршанба кунлари амалга оширилади.
Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.
Қозоғистон Жиноят кодексига никоҳ учун одам ўғирлаганлик бўйича алоҳида модда киритиш таклиф қилинмоқда. Омбудсман идораси ушбу қарор аёлларга нисбатан жиноятлар сонини камайтиришга ёрдам беради, дея умид қилмоқда.
2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич салкам 1,9 млн нафарни ташкил этганди.
Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига бориш учун электрон виза олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу виза билан йил давомида Умра ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин.
Афғонистон стандарт агентлиги Ўзбекистондан импорт қилинган 67 та вагон нефтни сифатсиз деб қайтарилганини маълум қилди. «Ўзбекнефтгаз» эса нефтни Ўзбекистон эмас, харидор ўзи Афғонистонга олиб киргани, нефть учун пул 100% тўланганини қайд этди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатилган салқин об-ҳаво жума кунгача давом этади. Ҳарорат +30…+35 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасига бориб кунлар бироз исиши мумкин. Айрим жойларда қисқа ёмғир бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари даромадларидан 29 трлн сўмга (2,5 млрд доллар) кўпроқ бўлди. 2023 йилда профицит прогноз қилинганига қарамай дефицит деярли 6,2 фоизни ташкил этди. Бу маълумотларни эълон қилаётиб Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров «дефицит» сўзини ишлатмади.
Тижорат банклари 7 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 600−11 660 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 735 сўм.
Ўзбекистондаги иккита йирик тўлов хизмати ўз фаолиятидаги узилишлар ҳақида хабар берди. Oson Uzcard ва Humo карталари тизимдан вақтинча узилганини маълум қилди. Payme`да ҳам Uzcard ва Humo орқали пул ўтказмалари ишламаяпти.
Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди. Бу йилги турнирни Ўзбекистон 1 та олтин ва 2 та бронза билан якунлади.
Якшанба куни Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Уни ўчириш жараёнида 20 нафар фуқаро хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади.
Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси Аббос Файзуллаев «Пахтакор» жамоасидан Россиянинг ЦСКА клубига ўтди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзоланди ва ушбу муддат узайиши мумкин.
Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.
Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида болалар боғчаси мудираси маҳалладоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Июнь ойи бошида Мисрда ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқароси икки ойлик даволанишдан сўнг ватанига қайтарилди. Унга Ўзбекистон элчихонаси, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Uzbekistan Airways компанияси томонидан ёрдам кўрсатилди.
UzAuto Motors шартнома тузиш қайта очилганидан бир кун ўтиб Cobalt, Lacetti ва Damas автомашиналарининг сотувини тўхтатди. Кўпгина автосалонларда ушбу машиналарни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш учун узун навбатлар пайдо бўлди.
Якшанба куни тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 3−4 баллни ташкил этди.
1−2 июль кунлари содир бўлган Нукус воқеаларини бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилган 3 нафар ички ишлар ходимига суд ҳукми ўқилди. Уларнинг икки нафари қийноққа солишда айбланиб 7 йилга, яна бир нафари ўлаётган одамга ёрдам кўрсатмагани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 3 йилга қамалди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг