6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ёнғин туманнинг «Бешкапа» МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида бўлган. ФВБ ходимлари ҳодиса жойига соат 19:06 да етиб борган ва соат 19:25 да ёнғин ўчирилган.

Ҳодисани бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган. 15 квадарт метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғинни ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаро қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.