UzAuto Motors Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартнома тузиш қайта тиклаганидан бир куни ўтиб, жараённи тўхтатди.

4 август куни соат 17:30 да компания автомобиллар учун шартномалар чиқариш қайта тиклангани ва янги конфигурациялар жорий этилганини, 5 август куни соат 15:57 да эса 2023 йил учун қўшимча партияга тўлиқ шартнома тузилганини маълум қилди.

Бир суткадан камроқ вақт ичида ушбу транспорт воситаларини харид қилиш бўйича 50 мингдан ортиқ шартнома тузилган.

«Шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов ўз вақтида, 7 календарь кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, автомобилларни чиқариш вақтини қисқартириш мақсадида компанияда ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ сотиш тизими жорий этилмоқда. Компания матбуот хизматининг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, йил охиригача ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар сони бўйича шартномалар тузилади, яъни «2024 йилгача кутиш даврига ўтишлар бўлмайди».

Жума куни шартнома очилишидан бир неча соат ўтгач, фойдаланувчилар сайтда ва иловада шартномалар йўқлигини хабар қилишди. Харидорларнинг таъкидлашича, шартнома тузиш учун узун навбатлар пайдо бўлган дилерлик марказлари классик оқ ва қора ранглар ўрнига тўқ кўк ва жигарранг каби ранглардаги машиналарни таклиф қилган.