Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

9 август куни Теҳрон−Тошкент−Теҳрон йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси амалга оширилиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтасига бир марта-чоршанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган ҳамда маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Бундан аввал копмания Теҳрон ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйганди.