Саудия Арабистони электрон виза бериш хизматини яна 8 та давлатга тақдим этишни бошлади. Бу ҳақда қироллик Туризм вазирлиги X`да (собиқ Twitter) хабар қилди. Ушбу давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Шу вақтгача ушбу хизматдан 49 та давлат фуқаролари фойдалана олар эди.

Эндиликда мамлакатлар қаторига Албания, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Малдив ороллари, Жанубий Африка, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам қўшилди.

саудия арабистони, электрон виза

Фото: Х / Саудия Арабистони туризм вазирлиги

Унга кўра, ўзбекистонликлар $146 эвазига Қироллик туризм вазирлигининг махсус портали орқали онлайн виза олиши мумкин.

Қайд этилишича, ушбу виза билан йил давомида Умра ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин. Бироқ, электрон виза Ҳаж қилиш, Саудия Арабистонида яшаш, ишлаш ҳуқуқини бермайди.

Саудия Арабистони e-Visa`си бир йиллик, кўп марталик кириш визаси бўлиб, сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради.

Электрон виза муддати тугагач, уни янги муддатга расмийлаштириш мумкин.