22 сентябрь куни «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори [№492-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Қарор билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

  • давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.меҳнат.uz)га;
  • қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун эдо.ижро.уз ахборот тизимига;
  • ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги ва ДХРА (АРГОС) томонидан 2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Давлат органлари раҳбарлари 2023 йил 1 октябрга қадар давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформа (hrm.argos.uz)га улаш чораларини кўради.