24 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали «Ватанга қасамёд» тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Хусусан, Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси ва Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси курсантлари қасамёд қабул қилди. Тантанали тадбирда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок этди.

Шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида курсантлар қасамёд келтириш учун саф тортди. Маросимда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Халмухамедов қатнашди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам «Ватанга қасамёд» тантаналари ўтказилди.

Фото

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд

мудофаа вазирлиги, қасамёд