22 сентябрь куни Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди, дея хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.

Тошкент вақти билан соат 23:09 да бортида 167 йўловчиси билан самолёт пойтахт аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Деҳлига учаётган йўловчилар учун тантанали рўйхатдан ўтказиш маросими бўлиб ўтди.

indigo, деҳли-тошкент

Ҳиндистон авиакомпаниясининг мунтазам парвозлари қулай А-320 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

IndiGo — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.