25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди.

Ҳудудлар рўйхати:

  • Чилонзор тумани: «Гулистон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Яккасарой тумани: «Қушбеги» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Алишеробод», «Заковат», «Иқтидор» ҳамда «Ижодкор» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин, дейилади хабарда.