25−27 сентябрь кунлари «Ўзекспомарказ»да бўлиб ўтадиган Automotive Industry Tashkent 2023 автомобиллар кўргазмасида автосаноат соҳасидаги илғор технологиялар намойиш этилади.
Кўргазмада сиз Ўзбекистон, Россия, БАА, Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Швецария ва бошқа мамлакатлар иштирокчиларининг стендлари билан танишишингиз мумкин бўлади.
Ташкилотчилар кўргазмага пухта тайёргарлик кўришган, ҳамда бутун Ўзбекистон бўйлаб йирик компаниялар ҳамда ишлаб чиқарувчилар таклиф этилган.
Кўргазмада 60 дан ортиқ турдаги автомобиллар шу ерни ўзида харид қилиш имконияти билан тақдим этилади.
Автокўргазмага ташриф буюрувчилар автосаноатдаги таниқли бизнесменлар ҳамда блогерлар билан учрашишлари мумкин бўлади.
Кўргазма доирасида панель мунозаралар, қизиқарли танловлар ва шоу-дастури ҳам режалаштирилган.
Тадбирда уч кун давомида 20 мангдан дан зиёд ташриф буюрувчилар кутилмоқда.
Кириш бепул, фақат иштирок учун олдиндан Telegram-бот, кўргазма сайти ёки (+998) 55−515−01−01 телефони орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Манзил: Юнусобод т-ни, Амир Темур кўч, 107.
Сайт: aite.uz
Telegram-бот: t.me/Aite_uzbot
Реклама ҳуқуқлари асосида.