Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ёжеф Рожани қабул қилди, деб хабар бермоқда вазир ўзининг Telegram каналида.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва яқин истиқболдаги режаларни муҳокама қилди.

Бахтиёр Саидов элчига янги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия 2016 йилда Тошкентда ўз элчихонасини очган, 2023 йил март ойи охирида эса Будапештда Ўзбекистон элчихонаси иш бошлаган. Ҳар икки давлат пойтахтлари ўртасида 2023 йилнинг иккинчи ярмидан тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйилиши кутилмоқда.