Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда 2023 ва 2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади. Бу ҳақда банкнинг сентябрь ойидаги ҳисоботида маълум қилинган.

Апрель ойида ОТБ Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 5 фоизга ўсишини кутган эди. Янги ҳисобот прогнозни 5,5 фоизгача қайта кўриб чиқди. Биринчи ярим йилликда иқтисодий ўсиш (5,6 фоиз) Россияга озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари экспорти, шунингдек, инвестициялар ҳажмининг ошиши ҳисобига кутилганидан юқорироқ бўлди.

Бундан ташқари, фискал рағбатлантириш, мустаҳкам ташқи савдо, саноатни ривожлантириш, жумладан, тоғ-кон саноати, инвестицияларни кўпайтириш ҳам бунга ҳисса қўшди.

Қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 2,6 фоиздан 3,8 фоизгача тезлашди, бироқ хизмат кўрсатиш соҳасида 7,9 фоиздан 6,4 фоизгача секинлашди. Қурилиш соҳасида кўрсаткичлар 5,1 фоиздан 4,8 фоизгача камайди, уй-жой қурилиши, инфратузилма ва таъмирлаш ишларида камроқ ўсиш кузатилди.

Савдо тақчиллиги (импорт экспортдан кўплиги) товарлар бўйича 18,4 фоизга ошди, бу асосан нефть-кимё, машиналар ва транспорт ускуналари импортининг кўпайиши ҳисобига, туризмдаги ўсиш эса хизматларнинг кичик профицити деярли ярим баробарга ўсди.

Бироқ, истеъмол 9,6 фоиздан тахминан 5,6 фоизгача секинлашди, чунки доимий икки хонали инфляция иш ҳақи ва пенсияларнинг ўсишига қарамай, аҳолининг реал даромадлари ва талабни пасайтирди. ОТБ озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқорилиги ва пул ўтказмаларининг пастлиги йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг реал даромадлари ва истеъмолини пасайтиришда давом этишини кутмоқда.

Шу билан бирга, саноат, қишлоқ хўжалиги ва капитал қўйилмалар жорий йилнинг қолган қисмида ва 2024 йилгача барқарор юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиши мумкин, деб кутмоқда минтақавий тараққиёт банки.

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар ошиши ҳисобига 2022-йилнинг биринчи ярмидаги 10,6 фоиздан 2023-йилнинг биринчи ярмида инфляция 11 фоизга тезлашди.

2023 йил охиригача давом этадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг солиқ ва божхона тўловларидан озод этилиши озиқ-овқат инфляциясини 14,2 фоиздан 13,8 фоизга секинлаштиришга ёрдам берди. Шу билан бирга, бошқа товарлар бўйича инфляция 9 фоиздан 9,5 фоизга, хизматлар бўйича эса 6,6 фоиздан 8,3 фоизга тезлашди.

Инфляция прогнози 11 фоиз даражасида сақланиб қолди, бу Марказий банк прогнозларидан (8,5−9,5%) анча юқори. ОТБ нархларни либераллаштириш (энергия ресурслари учун) жорий ва келгуси йилда инфляциянинг ошишига ёрдам беришини қайд этади. 2024 йилда бу кўрсаткич 2015 йилдан бери энг паст даражага — 10 фоизгача тушади.

Жорий ҳисоб тақчиллиги (товар ва хизматлар экспорти ва импорти; хориждан олинган ва тўланган даромадлар; хорижга ва чет элдан жорий трансферлар) 2022-йилнинг биринчи ярмидаги ЯИМнинг 2,3 фоизидан бир йил ўтиб 6,3 фоизгача кескин ошди. Бунинг сабаблари орасида пул ўтказмаларининг камайиши ва савдо балансининг ўсиши бор. Россияда Ўзбекистондан келган мавсумий меҳнат муҳожирлари сони камайгани сабабли, бу трансчегаравий пул ўтказмаларининг 32,4 фоизга қисқаришига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 октябрдан тадбиркорлик ва ташкилотлар учун электр энергияси ва газ нархи ошади. 2024 йил май ойида аҳоли учун тарифларни ошириш режалаштирилган.