Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия етакчиси Сержо Маттареллага ушбу мамлакатнинг собиқ президенти Жоржо Наполитано вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Италия халқига ҳамда йирик давлат ва жамоат арбоби, сенаторнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Жоржо Наполитано 1925 йил 29 июнда Неаполда туғилган. 22 сентябрь куни Римда 99 ёшида вафот этди. У 2006−2015 йилларда мамлакат президенти бўлган.