Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларидан иборат Европа кенгаши Украина ва Молдова билан иттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш ва Грузияга номзод мақомини беришга қарор қилди. Бу ҳақда 14 декабрь куни кенгаш раҳбари Шарль Мишель Брюсселдаги ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича маълум қилди.

Европа Кенгаши, шунингдек, мамлакат аъзолик мезонларига тўлиқ жавоб бера бошлаганидагина Босния ва Герцеговина билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди.