Қашқадарё вилоятида бир эркак 3−4 нафар фуқаролар томонидан ваҳшийларча қийноққа солинди. Эрканинг қўл-оёғи боғлиқ ҳолда, бадани пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдирилиб, арқон билан бўғилгани айтилмоқда.
2020 йилда Ўзбекистонга 50,4 млн долларлик газ импорт қилинган, бу 2019 йилга нисбатан 237 марта кўпроқ. Экспорт эса қиймат жиҳатидан 4,7 баравар камайган.
Собиқ алоқа вазири, ундан олдин эса ташқи иқтисодий алоқалар вазири сифатида фаолият юритган Тохир Раҳимов 74 ёшида оламдан ўтди.
Самарқанд вилоятида «Nexia-2» ва «Lacetti» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув зарбидан светофорда турган «Nexia» ва «Cobalt» машиналари билан ҳам тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Давлат раҳбари маданий фаолият ва маданият ташкилотларига оид қонунга имзо чекди. Ушбу ҳужжат 29 йил деганда биринчи маротаба қабул қилинмоқда. Қонун билан маданият муассаса ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақоми Ҳукумат тақдимномасига биноан президент томонидан берилиши белгиланмоқда.
Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 19 ёшли қиз 2020 йилнинг март ойида ўғирлаб кетилганини маълум қилди. У бир ой давомида уч нафар шахс томонидан зўрланиб, номусига тегилганлигини, улардан бири вояга етмаган 16 ёшли йигит бўлганлигини айтмоқда. Уйга қайтгач, қизнинг ҳомиладорлиги билинади ва воқеадан хабар топган отаси уни уйдан ҳайдаб юборади. Ҳолатни ўрганиб чиққан туман ИИБси бунда жиноят аломати йўқлигини айтиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президенти Жо Байденни давлат раҳбари лавозимига киришгани билан табриклади.
2020 йилда Ўзбекистон фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 291 182 иш кўриб чиқилган, уларнинг асосий қисмини битимлар, ажралишлар ва биноларни рухсатсиз бузиш билан боғлиқ ишлар ташкил қилган.
Хитой унинг ички сиёсатига аралашганлик учун АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога ва яна 27 нафар АҚШ фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди.
Сергели туманида муқаддам судланган икки нафар шахс маст ҳолатда автотураргоҳда турган машинани тўсган. Фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал юзага келиб, тан жароҳатлари етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. 2021 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 4,5−5,5 фоиз даражасида бўлиши, инфляция даражасининг 9,0−10,0 фоизга қадар янада пасайиши кутилмоқда.
Сардоба фожеасида зарар кўрган масжидларни қайта қуриш учун «Telegram» да хайрия гуруҳи очиб, ундан тушган маблағларни Сурияда террочилик фаолиятини молиялаштиришга жўнатилгани аниқланди. Шунингдек, буни уюштирган шахслар экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, Сурияга чиқишни режалаштирилганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда улар ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши очилди.
Ўзбекистон Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошланганидан бери бирданига ошди. 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистон расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 33,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Иссиқлик тармоқларида бахтсиз ходисалар, иситишнинг узилиш холатларида иссиқлик таъминоти ташкилотларининг узлуксиз ишлайдиган шошилинч диспетчерлик хизмати йўлга қўйилди.
Криштиану Роналду расмий ўйинларда киритилган голлари сонини 760 тага етказди ва бу борада рекорд ўрнатди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Тошкент вилоятидаги корхона раҳбари Қ.Т. 460 га ерни бир тадбиркорга ноқонуний расмийлаштириб беришни таклиф қилади. Эвазига эса 3 млн 720 минг АҚШ доллари талаб қилади. Тадбиркордан айтилган суммани олаётган вақтида Қ.Т. ашёвий далил билан қўлга олинади.
Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида иш бошлади. Ўзининг инаугурация нутқида у сайлов натижаларини демократиянинг ғалабаси деб атади, америкаликларни бир-биридан фарқли бўлишига қарамай, якдил бўлишга чақирди ҳамда Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлар билан иттифоқларни ва глобал ҳамжамият билан алоқаларни тиклашини ваъда қилди.
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Демия Зухейр Ҳаддод Ўзбекистонда ўз ишини бошлади.
Мадрид марказида кучли портлаш кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушишига ва қўшни уйларнинг шикастланишига олиб келди. Натижада камида уч киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг