Коронавирусдан соғайганлар сони 3700 нафарга тенг бўлди
12 июн 2020, 15:50

Коронавирусдан соғайганлар сони 3700 нафарга тенг бўлди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 63 нафарга ортиб, жами 3700 кишига тенг бўлди. Ҳозирда Республика бўйлаб шифохоналарда 1100 бемор даволанмоқда, уларнинг 12 нафарини аҳволи оғир, 2 нафариники эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Қирғизистон ва Туркманистон билан чегарада 2 та ЭСЗ ташкил этиш режалаштирилмоқда
12 июн 2020, 15:07

Қирғизистон ва Туркманистон билан чегарада 2 та ЭСЗ ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.

Корея халқаро университетида $11,9 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
12 июн 2020, 14:55

Корея халқаро университетида $11,9 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети томонидан қиймати 11,9 миллион долларлик учта лойиҳа амалга оширилади. Мазкур университетда талабалар амалиётга максимал тарзда йўналтирилади ва Кореяда ўқиш имкониятига эга бўлади.

Мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топширишда аттестат тақдим этишлари шарт бўлмайди
12 июн 2020, 14:53

Мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топширишда аттестат тақдим этишлари шарт бўлмайди

2020 йилги мактаб битирувчилари ОТМларга ҳужжат топшираётганда аттестатни тақдим этишлари шарт бўлмайди. Баҳолар электрон базага тўлиқ киритилиб, аттестатларга QR-код қўйилади.

Икки нафар «Сувсоз» ишчиси қудуқда заҳарланиб вафот этди
12 июн 2020, 14:51

Икки нафар «Сувсоз» ишчиси қудуқда заҳарланиб вафот этди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида «Сувсоз» компаниясининг икки ишчиси коммуникация қудуғида заҳарли газдан вафот этди

Дам олиш кунлари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
12 июн 2020, 14:30

Дам олиш кунлари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 35−37 даражагача кўтарилиб, тунда 18−20 даража атрофида бўлади.

Хоразмдаги «самосуд» бўйича расмий маълумот берилди
12 июн 2020, 12:18

Хоразмдаги «самосуд» бўйича расмий маълумот берилди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар томонидан «самосуд» амалга оширилди. Жабрдийда улардан бирининг оиласи бўлган ўғли билан бирга яшаб келаётгани ва ўртада бир фарзанди борлиги маълум бўлди.

«Ўзбекистон билан яхши қўшничилик муносабатларни сақлашга интиламиз» — Қирғизистон президенти
12 июн 2020, 11:13

«Ўзбекистон билан яхши қўшничилик муносабатларни сақлашга интиламиз» — Қирғизистон президенти

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди ва икки мамлакт ўртасидаги муносабатларни «узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши», дея таърифлади.

ФВВ: Қирғизистондаги зилзила Андижонда сезилди
12 июн 2020, 10:12

ФВВ: Қирғизистондаги зилзила Андижонда сезилди

3,4 магнитудалик зилзила Қирғизистонда содир бўлиб, унинг таъсири (2 балл) Андижон шаҳрида сезилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Коронавирус беморлари сони 4800 нафардан ошди
12 июн 2020, 10:04

Коронавирус беморлари сони 4800 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 78 нафарга ортиб, жами 4819 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафардан Сирдарё ва Бухоро вилоятларида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Кун давомида 118 та коронавирус ҳолати қайд этилди
11 июн 2020, 23:30

Кун давомида 118 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда кун давомида 118 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4741 тага етди. Жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Ўзбекистон президенти ЕТТБ президенти билан музокара ўтказди
11 июн 2020, 21:44

Ўзбекистон президенти ЕТТБ президенти билан музокара ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди. ЕТТБ раҳбари банк Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги ислоҳотларни лойиҳалар портфели ва молиявий-техник кўмак ҳажмини кенгайтириш орқали қўллаб-қувватлашда қатъий эканини таъкидлади

Бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайди
11 июн 2020, 21:28

Бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганлар сони 3637 нафарга етди.

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди
11 июн 2020, 19:03

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 кишилик карантин маркази қурилди. Ҳар бир бокс душ, кондиционер, телевизор билан таъминланган ва тўрт кишига мўлжалланган.

«Ўзавтосаноат»: Янги йиғим нархларга таъсир кўрсатмайди
11 июн 2020, 18:25

«Ўзавтосаноат»: Янги йиғим нархларга таъсир кўрсатмайди

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимининг жорий этилиши «Ўзавтосаноат» автомобиллари нархига таъсир кўрсатмайди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди
11 июн 2020, 17:52

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди

Сенатнинг видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлисида «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида», «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади. Ялпи мажлисда адлия вазирининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишлар юзасидан ахбороти ҳам эшитилади.

Sulton Tex Group кластери иши бўйича суд нима билан якун топди?
11 июн 2020, 17:37

Sulton Tex Group кластери иши бўйича суд нима билан якун топди?

Суд Sulton Tex Group кластерининг Қарши туман ҳокими ва бошқа мансабдорларга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Ҳокимнинг ҳаракатлари, шунингдек, кооперацияни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ноқонуний деб топилди. Ҳозирча компаниянинг кластер сифатидаги тақдири ва кооперацияга берилган 13 минг гектар ернинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди
11 июн 2020, 17:08

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди

АҚШнинг Tesla компанияси акцияларининг нархи илк бор $1000 долларидан ошиши оқибатида Tesla Япониянинг Toyota компаниясини ортда қолдириб автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди, Илон Маскнинг бойлиги эса $42,9 млрд гача кўпайди.

Коронавирус беморлари сони 4717 нафарга етди
11 июн 2020, 16:47

Коронавирус беморлари сони 4717 нафарга етди

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 4717 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 10 нафари Карантин марказидагиларда, 4 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафардан Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистонда аниқланган. Шу билан бирга, COVID-19 дан соғайганлар сони 3600 нафардан ошди.

Европа Иттифоқи коронавирус сабабли Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатади
11 июн 2020, 16:28

Европа Иттифоқи коронавирус сабабли Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатади

Европа Иттифоқи COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини юмшатиш ва камбағаллик даражасини камайтириш мақсадида 2021−2027 йилларга мўлжалланган молиявий ёрдам кўрсатади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг