Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони жами 3700 кишига тенг бўлди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

12 июнь куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2016 йил туғилган.

️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг эса 48 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 46 нафар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан.

Ш️унингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 38 ёшда, кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан 1 нафардан.

Ҳозирда Республика бўйлаб шифохоналарда 1100 бемор даволанмоқда, уларнинг 12 нафарини аҳволи оғир, 2 нафариники эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.