Укасининг дориси учун дорихонага чиққан ҳайдовчи айбсиз деб топилди
15 июн 2020, 16:41

Укасининг дориси учун дорихонага чиққан ҳайдовчи айбсиз деб топилди

Маъмурий суд ногиронлиги бўлган укаси учун дори олишга чиққан ҳайдовчини айбсиз деб топди. У автомашинасида стикерсиз ҳаракатлангани учун 4,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилган, транспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилган эди.

Наманганлик эркак хотини ва 4 ойлик чақалоғини болта билан чопиб ўлдирди
15 июн 2020, 15:23

Наманганлик эркак хотини ва 4 ойлик чақалоғини болта билан чопиб ўлдирди

Наманганлик эркак хотини ва уч қизини болта билан уриб тан жароҳатлари етказиб, сўнгра ўзини ёқиб юборди. Турмуш ўртоғи ва беш ойлик қизи оламдан ўтди.

Метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди
15 июн 2020, 14:54

Метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков метролардаги умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини ошириши сабабли метро ҳаракатланишига рухсат йўқлигини маълум қилди.

Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган 10 млн долларлик активлари манбаси маълум қилинди
15 июн 2020, 14:50

Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган 10 млн долларлик активлари манбаси маълум қилинди

Гулнора Каримованинг Франциядан қайтарилган 10 млн долларлик активлари Париж марказидаги уйини сотишдан келиб тушгани маълум қилинди. Ушбу маблағнинг қайси мақсадларда сарфланишига ҳам қисман аниқлик киритилди.

Департамент ва ДХХ ер ажратиш учун фуқаролардан пул талаб қилган мутахассисни ушлади
15 июн 2020, 13:36

Департамент ва ДХХ ер ажратиш учун фуқаролардан пул талаб қилган мутахассисни ушлади

Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси ходими уй қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш эвазига фуқаролардан пул олаётганда ушланди.

Versal ресторани 35 млрд сўмга сотилди
15 июн 2020, 13:29

Versal ресторани 35 млрд сўмга сотилди

Тошкентдаги Versal ресторани биноси 35,33 млрд сўмга сотилди. Онлайн аукцион 14 дақиқа давом этди.

Кореяга ўқишга юбориш учун фуқаролардан 20 минг доллар олган фирибгарлар ушланди
15 июн 2020, 13:05

Кореяга ўқишга юбориш учун фуқаролардан 20 минг доллар олган фирибгарлар ушланди

Асакада Кореяга ўқишга юбориш ҳамда виза олиб бериш эвазига фуқаролардан 20,3 минг доллар ва 8 млн сўм олган ўқув маркази фаолиятига чек қўйилди.

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди
15 июн 2020, 11:16

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. 13 июнь ҳолатига кўра Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

Долларнинг расмий курси уч ҳафтада биринчи бор арзонлади
15 июн 2020, 11:11

Долларнинг расмий курси уч ҳафтада биринчи бор арзонлади

Долларнинг расмий курси қарийб 1,29 сўмга арзонлашди ва 10 151 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг уч ҳафта давомида биринчи бор тушиши.

Коронавирус беморлари сони 5100 нафардан ошди
15 июн 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 5100 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 5103 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда содир бўлган ҳолатни қатъий қоралайди
15 июн 2020, 09:42

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда содир бўлган ҳолатни қатъий қоралайди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ички ишлар органлари ходимларининг Андижондаги қилмишларини қатъий қоралайди ва марказ томонидан мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган.

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди
14 июн 2020, 17:56

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 1 августга қадар тикланмайди. Олдинроқ, улар 1 июл куни очилиши кутилаётган эди. Шу билан бирга, хусусий МТТларда машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади
14 июн 2020, 17:49

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади

Махсус комиссия қарорига кўра,"сариқ" ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови тикланади.

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади
14 июн 2020, 17:25

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади

«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди
14 июн 2020, 17:15

Коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди

Тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 57 нафарга ортиб, жами 5051 кишига етди. Янги ҳолатларнинг 14 нафари аҳоли орасида, 42 нафари карантиндагилар орасида ва 1 ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди
14 июн 2020, 17:08

Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди

15 июндан бошлаб Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди (рейслар «яшил», «сариқ» ва «қизил» га бўлинади). Чет элга иш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда чиқиш мумкин.

Кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланди
12 июн 2020, 23:51

Кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4869 тага етди. Янги ҳолатлар карантин муассасалари, Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.

Олмазорга яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этилади
12 июн 2020, 23:44

Олмазорга яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этилади

Тошкентнинг Олмазор туманига яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси қурилади. «Чорсу бозори», Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани — «очиқ осмон остидаги музей» барпо этилади.

Президент: Инновация вазирлиги йил охиригача натижаларни кўрсатиши керак
12 июн 2020, 23:18

Президент: Инновация вазирлиги йил охиригача натижаларни кўрсатиши керак

Президент Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди. «Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган», — деди ва вазирлик йил якунига қадар аниқ амалий натижалар кўрсатиши кераклигини таъкидлади.

Президент — математикани ўқитишнинг янги тизими тўғрисида
12 июн 2020, 22:55

Президент — математикани ўқитишнинг янги тизими тўғрисида

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидаги Математика институтининг янги биносига ташрифида ушбу фанни эски услубини танқид қилиб, математикада рақобат муҳитини яратиш мақсадини қўйди. Эндиликда Математика институти болалар боғчалари, мактаблар ва ОТМларда математикани ўқитишни мувофиқлаштиради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг