«Росгеология» Ўзбекистон ҳудудларининг нефтгазлилик салоҳиятини ўрганади
10 июн 2020, 18:16

«Росгеология» Ўзбекистон ҳудудларининг нефтгазлилик салоҳиятини ўрганади

«Росгеология» компанияси билан Ўзбекистонда геологоразведка ишларини ўтказиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бунинг учун Rosgeo Uzbekistan шўъба корхонаси ташкил этилиб, унга Ўзбекистон бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси, собиқ иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев раҳбар этиб тайинлади.

44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди (жами — 4591 та)
10 июн 2020, 17:15

44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди (жами — 4591 та)

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. 44 та янги COVID-19 ҳолати билан умумий кўрсаткич 4591 тага етди.

Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади
10 июн 2020, 17:11

Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади. Марказий Осиё давлатлари, Молдова, Сербия ва Хорватия раҳбарлари ҳам таклифномаларни қабул қилди.

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб баҳоланди
10 июн 2020, 16:46

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб баҳоланди

COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилда авиация соҳасининг соф фойдаси 84,3 млрд долларга камаяди, йўловчилар сони эса икки бараварга қисқарди. Мутахассислар авиация соҳаси 2021 йилда ҳам коронавирусдан олдинги кўрсаткичларини тўлиқ тиклай олмайди, деб ҳисоблашмоқда.

Олий суд ҳокимларнинг айрим ваколатларини чеклашни таклиф этмоқда
10 июн 2020, 15:20

Олий суд ҳокимларнинг айрим ваколатларини чеклашни таклиф этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишини тақиқлаш, ҳеч ким суд қарорисиз мулк ҳуқуқидан маҳрум қилишга ёки уни чеклаб қўйишга ҳақли эмаслиги қонунда мустаҳкамланмоқда.

Нима учун Тошкент «сариқ» ҳудудда сақлаб қолинмоқда
10 июн 2020, 15:03

Нима учун Тошкент «сариқ» ҳудудда сақлаб қолинмоқда

Тошкентнинг нима учун «сариқ» карантин ҳудудида қолаётганига изоҳ берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакилининг айтишича, ҳозирда фақат касаллик ўчоқлари изоляция қилинмоқда. Жумладан, пойтахтдаги 42 та маҳалла «қизил» зонага киритилган.

Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар учлигига кирди
10 июн 2020, 13:51

Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди. Ҳонгконг ва Ашхобод эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.

Президент иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 асосий йўналишни санади
10 июн 2020, 13:40

Президент иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 асосий йўналишни санади

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни санаб берди. Қамбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш, банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш шулар жумласидан.

Андижонда ёш она туғруқхонада ўз жонига қасд қилди
10 июн 2020, 13:22

Андижонда ёш она туғруқхонада ўз жонига қасд қилди

Андижонда бир неча кун муқаддам биринчи фарзандини дунёга келтирган ёш она вилоят перинитал маркази ертўласида ўз жонига қасд қилди.

Шуҳрат Ғаниев Боткен губернатори билан учрашув ўтказди
10 июн 2020, 12:33

Шуҳрат Ғаниев Боткен губернатори билан учрашув ўтказди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов иштирокида амалий учрашув ўтказилди. Унда, Қирғизистон делегацияси мамлакат ҳудудидан Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Импорт қилинган автомобилларнинг нархи қандай ўзгаради — ҳисоб-китоб
10 июн 2020, 12:27

Импорт қилинган автомобилларнинг нархи қандай ўзгаради — ҳисоб-китоб

Norma.uz экспертлари ҳисоб-китобига кўра, импорт қилинган енгил автомобилларнинг нархи пасайиши кутилмоқда. Бунга, жорий этилаётган утилизация йиғимларига қарамасдан, акциз солиғининг бекор қилиниши таъсир кўрсатади.

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди
10 июн 2020, 11:21

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исоқов давлат объектларини реконструкция қилишда коррупцияга йўл қўйганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Коронавирус беморлари сони 4547 нафарга етди
10 июн 2020, 10:04

Коронавирус беморлари сони 4547 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 27 нафарга ортиб, жами 4547 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Коронавирус ҳолатлари сони 4500 тадан ошди
9 июн 2020, 23:20

Коронавирус ҳолатлари сони 4500 тадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 80 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами 4520 тага етди. Янги ҳолатларнинг 25 таси пойтахт, Тошкент ва Навоий вилоятларида аҳоли орасида қайд этилди.

Бюджетда ўқиган битирувчиларни «камбағал» қишлоқларга ишлашга юбориш таклиф қилинди
9 июн 2020, 21:22

Бюджетда ўқиган битирувчиларни «камбағал» қишлоқларга ишлашга юбориш таклиф қилинди

Давлат гранти асосида ўқиётган талабаларни 3 йилга камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ишлаш учун йўналтириш таклиф қилинди.

Маданият вазирлиги қизиқчиларнинг ЙПХ ходимларидан узр сўраганига муносабат билдирди
9 июн 2020, 20:03

Маданият вазирлиги қизиқчиларнинг ЙПХ ходимларидан узр сўраганига муносабат билдирди

Ҳажвия, сатира, аския борасида санъат чегараланмаслиги керак — Маданият вазирлиги «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзоларининг ЙҲХБ ходимларидан кечирим сўраганига юзасидан муносабат билдирди.

Huawei ҳароратни ўлчай оладиган смартфон тақдим этди
9 июн 2020, 18:44

Huawei ҳароратни ўлчай оладиган смартфон тақдим этди

Huawei компанияси тана ҳароратини ўлчаш имкониятига эга Honor Play 4 Pro смартфонини тақдим этди. Смартфон камерасига инфрақизил ўлчагич ўрнатилган бўлиб, у -20 дан 100 даражагача бўлган ҳароратни ўлчай олади.

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқим фаолиятига чек қўйилди
9 июн 2020, 18:22

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқим фаолиятига чек қўйилди

Сурхондарёда «Жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Унинг аъзолари Россияда меҳнат муҳожирлари сифатида яшаш вақтида террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб, уйларига қайтганидан кейин экстремистик материалларни тарқатиб келган, дея хабар берди ИИВ.

Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди
9 июн 2020, 18:01

Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди

Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган Фархат Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди.

Божхона тартиблари соддалаштирилади
9 июн 2020, 17:42

Божхона тартиблари соддалаштирилади

1 ноябрдан божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади. Автомобиль чегара божхона постларида эса хавфларни бошқариш тизими жорий этилади. Шунингдек, божхона ходимларига товарлар ва транспорт воситаларини жойида текширишга рухсат берилди. Президент фармонида божхона тизимидаги кутилаётган асосий ўзгаришлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг