11 июнь куни соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4717 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали мамлакатимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 94 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 3611 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Кун давомида эса 79 нафар бемор дардига шифо топган. Бунда, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 50 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафардан, жами 79 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.