12 июнь куни тахминан 9:00 да Яккасарой туманида сув таъминоти тизимида профилактика ишларини олиб бораётган «Сувсоз» компаниясининг икки ишчиси ҳалок бўлди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ишчилар — Х.Б ва Х.Н. — Кичик ҳалқа автомобиль йўлида, «Сазанчик» кафеси қаршисида коммуникация қудуғига тушишган ва шу ерда заҳарли газдан заҳарланиб, вафот этган.

Уларни қутқаришга уринган 42 ёшли Х. Р. заҳарли газдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилган. Ҳодиса ҳақида 103 рақамига гувоҳлар қўнғироқ қилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.