12 июнь куни Тошкент вақти билан 09:30 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва унинг таъсири Андижонда сезилди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Унга кўра, 3,4 магнитудалик зилзила Қирғизистонда содир бўлиб (координаталари: 40,76 градус шимолий кенглик; 73,04 градус шарқий узунлик), унинг таъсири (2 балл) Андижон шаҳрида сезилгани маълум бўлди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.