Дам олиш кунлари (13−14 июнь) республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалиши оқибатида, Кундузи ҳарорат 35−37 даражагача кўтарилиши, тунда эса 18−20 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзгидромет матбуот хизмати.

Шимолда, жануб ва чўл зонасида 38−40 даражагача кўтарилади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2−4 даражага юқори.

Барча вилоятларда асосан ҳаво очиқ бўлади. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида шанба куни об-ҳаво бироз беқарор бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.