Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Ёнғин содир бўлган жойга бир неча дақиқада Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига зарарни баҳолаш ва чора кўриш мақсадида Энергетика вазири Алишер Султонов етиб келди.

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.