Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, 26 ноябрь куни Фарғона вилоятида етиштириладиган сабзавотларга тақиқлар киритилган. Таъқиқ сабаби уларда карантин касаллиги тобамовирус аниқланганлиги айтилмоқда.

Чекловлар Россия ҳудудига вируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун мўлжалланган, деб тушунтиради департамент.

Уруғли жигарранг буришган вирус (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) сабзавот экинларига зарар етказади, баргларда доғлар ҳосил қилиб, уруғ деформациясига олиб келади.

Агар вирус юқтирган сабзавот саноат иссиқхонасига тушиб қолса, бу ундаги барча ўсимликларнинг тўлиқ ўлимига олиб келиши мумкин, дейилади хабарда.