Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бахтиёр Аҳмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Навоий вилоятининг собиқ прокурори Шохруҳ Аминовнинг Сирдарё вилоятига прокурор этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.