Flydubai компанияси БААдан Исроилга ҳафтасига 14 рейс амалга оширади

Flydubai компанияси БААдан Исроилга биринчи тўғридан-тўғри парвозни амалга оширди. Компания «Дубай — Тель-Авив» йўналиши бўйича ҳафтасига 14 рейс режалаштирилган. БAAдан Исроилга парвоз тахминан уч соат давом этади. Ҳозирда Flydubai икки мамлакат ўртасида қатнаётган ягона авиакомпаниядир. — Al-Arabiya.

БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатди

БАА 18 ноябрдан бошлаб 13 та (асосан исломий) давлат фуқароларига виза беришни тўхтатди. Рўйхатга Жазоир, Афғонистон, Ироқ, Эрон, Яман, Кения, Ливан, Ливия, Покистон, Сурия, Сомали, Тунис ва Туркия киритилди. Маълумотларга кўра, ушбу чеклов муайян вақт ичида амал қилади. Чеклов муддати ва сабаби кўрсатилмаган. — Erem News.

Франция Сенати Тоғли Қорабоғ Республикаси бўйича резолюция қабул қилди

Франция Сенати мамлакат ҳукуматини Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олишга чақирувчи резолюциясини қабул қилди. Ҳужжатни қўллаб-қувватлаш учун 305 сенатор овоз берди, фақат биргина Сенат аъзоси қарши овоз берди. Қабул қилинган резолюция Франция давлатини Aрманистон томонига муҳим гуманитар ёрдам кўрсатишга, шунингдек, ҳарбий жиноятларни халқаро тергов орқали ўтказишни чақирди. Таъкидланишича, ҳужжат кўчиб кетганларни қайтаришга ва Aрманистон маданий ва диний меросини ҳимоя қилишга йўналтирилган. — Интерфакс.

Россия ХКС ўрнига ўзининг орбитал станциясини яратиши мумкин

Фото: mks.space

Россия Фанлар академиясининг космик кенгашида Халқаро космик станциянинг баъзи элементлари жиддий зарар кўргани ва уларни янгиларига алмаштириш мумкин эмаслигини таъкидлашди. 2025 йилдан сўнг ХКС тизимларининг кўчкига ўхшаш носозлиги бошланади, бунинг натижасида станцияни таъмирлаш ишлари жуда қимматга тушади. «10−15 млрд рублга баҳоланадиган қўшимча молиялаштириш харажатлари жуда катта», — дейди «Энергия» ракета-космик корпорацияси бош директори ўринбосари Владимир Соловьев. ХКС ўрнига Россиянинг хизмат кўрсатувчи орбитал станциясини (РОСС) яратиш таклиф қилинди. — Научная Россия.

Disney пандемия сабабли 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи

Disney 2021 йилнинг биринчи ярмида 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи. Барча маълумотлар қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига топширилган ҳужжатларда келтирилган. Сентябрь ойи охирида Disney ходимларни ишдан бўшатиш режалари ҳақида эълон қилган эди, кейинчалик 28 минг кишини ишдан бўшатиши керак бўлган. Шунингдек, Disney’нинг бошқа бўлимлари яна 37 минг ходимни ҳозирда мажбурий таътилга юборган. — Газета.uz

Германия ҳукумати карантин чоралари давом эттирилишини эълон қилди

Германиянинг федерал канцлери Ангела Меркель 25 ноябрь куни Германияда коронавирус туфайли киритилган чекловлар январгача узайтирилишини маълум қилди. Чекловлар 20 декабрга қадар амал қилади. «Аммо, биз тахмин қилмоқдамизки, инфекция юқори даражада тарқалса, чекловлар январь ойининг бошига қадар амал қилишига тўғри келади, агар биз кутилмаган пасайишларга дуч келмасак», — дея таъкидлади Германия канцлери. — Газета.uz

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 60 млн дан ошди

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 60,4 млн га етди. Энг кўп зарарланганлар АҚШ (12,7 млн), Ҳиндистон (9,2 млн), Бразилия (6,1 млн), Франция (2,2 млн) ва Россия (2,1 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда. Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 38,7 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 1 млн 421 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда. — Газета.uz