Disney 2021 йилнинг биринчи ярмида 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда Meduza Reuters хабарига таяниб маълум қилди. Барча маълумотлар Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига топширилган ҳужжатларда келтирилган.
Сентябрь ойи охирида Disney ходимларни ишдан бўшатиш режалари ҳақида эълон қилган эди, кейинчалик 28 минг кишини ишдан бўшатиши керак бўлган. Шунингдек, Disney’нинг бошқа бўлимлари яна 37 минг ходимни ҳозирда мажбурий таътилга юборган.
Disneyland’лар коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли узоқ вақт ишламади. Жанубий Калифорниядаги Disney тематик боғи ҳанузгача ёпиқ, Флорида штатидаги Disneyland ўз ишини давом эттирди, аммо ташриф буюрувчилар сонига қаттиқ чекловлар қўйилди.
Франциядаги Disneyland боғи қайта очилган эди, аммо мамлакатда янги карантин туфайли яна ёпилди.