«Ўзгидромет»нинг «Газета.uz» га хабар беришича, 27−29 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Жума куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғади.

Шанба куни эса Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик баъзи жойларда кучли (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.

27−28 ноябрда республика бўйича шамолнинг тезлиги 17−22 м/с гача, баъзи жойларида 25−27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28−29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5−10 даража совуққача, кундуз кунлари 5 даража совуқдан 3 даража илиқ бўлади.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10−12 даражага паст бўлиши кутилмоқда.